12 109.020 so‘m

increase

75.740

14 139.700 so‘m

increase

78.810

150.310 so‘m

increase

1.010

12 109.020 so‘m

increase

75.740

02 октябрь, 2025
Бозор
2869

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи бир йил ичида қарийб 38 фоизга ошди

2025 йил 2 октябрь ҳолатига кўра, олтин қуймасининг бир грамми 1 млн 547 минг сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37,7 фоиз кўпдир.

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи бир йил ичида қарийб 38 фоизга ошди
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йил 2 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда олтин қуймасининг бир грамми 1 млн 547 минг сўм этиб белгиланди. Шу тариқа, нарх йил бошидан буён 34-марта янги рекорд қайд этди.

5 граммли олтин қуйма 7 млн 737 минг сўмдан сотилмоқда. Қолган ўлчамлардаги қуймалар нархи қуйидагича:

  • 5 грамм — 7 млн 737 минг сўм
  • 10 грамм — 15 млн 474 минг сўм
  • 20 грамм — 30 млн 947 минг сўм
  • 50 грамм — 77 млн 368 минг сўм
  • 100 грамм — 154 млн 736 минг сўм

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан олтин нархи 37,7% га ошган. Масалан, 2024 йил 2 октябрда 50 граммли олтин қуйма 56,2 млн сўм бўлган. Уни харид қилган шахс бугун уни 77,4 млн сўмга сотиши мумкин. Бир йиллик соф фойда — 21,2 млн сўм.

Жаҳон бозорида ҳам олтин нархи ўсишда давом этмоқда. Ҳозирда қимматбаҳо металл бир унция учун 3 877,50 доллардан савдо қилинмоқда ва 3 900 долларлик тарихий чўққига яқинлашмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+