11 897.900 so‘m

increase

51.330

13 336.360 so‘m

increase

95.450

140.180 so‘m

increase

1.230

11 897.900 so‘m

increase

51.330

11 соат аввал
Иқтисодиёт
72

Ўзбекистонда ички авиачипталар нархи 16 октябрдан 20 фоизгача арзонлаштирилади

Рақобат қўмитаси ва Uzbekistan Airways ҳамкорлигида ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилди. Натижада 16 октябрдан бошлаб мамлакат ичидаги парвозлар учун чипталар нархи ўртача 20 фоизгача пасайтирилиши белгиланди.

Ўзбекистонда ички авиачипталар нархи 16 октябрдан 20 фоизгача арзонлаштирилади

Ўзбекистонда 16 октябрдан бошлаб Uzbekistan Airways’нинг ички авиақатновлари учун чипталар нархи арзонлаштирилади. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, президент топшириғи асосида қўмита томонидан ички авиация бозоридаги амалдаги тарифлар, чипталар нархининг шаклланиши ҳамда аҳолининг авиахизматлардан фойдаланиш имкониятлари ўрганилган.

Таҳлил давомида авиақатновлар билан боғлиқ ташиш харажатларини оптималлаштириш имкониятлари аниқланиб, уларни қисқартириш ҳисобига чипталар нархини пасайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Мазкур таклифлар қўллаб-қувватлангач, Рақобат қўмитаси ва Uzbekistan Airways ҳамкорлигида ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилган. Натижада 16 октябрдан чипталар нархини ўртача 20 фоизгача арзонлаштириш белгиланган.

Қўмитага кўра, ушбу ўзгаришлар аҳоли учун ҳаво транспортидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, ички туризмни ривожлантириш ҳамда ҳудудлар ўртасидаги қатновларни арзонлаштиришга қаратилган.

Бироқ ҳозирча қайси йўналишларда чипталар нархи қанчага пасайиши, янги тарифларнинг аниқ миқдори ва чегирмалар барча тариф тоифаларига татбиқ этилиши ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+