“Uzbekistan Airways” АЖ соф фойдаси 11,8 млрд сўмга камайди
Компаниянинг биринчи чоракдаги соф фойдаси 49,6 млрд сўмни ташкил этди — бу ўтган йилга нисбатан 11,8 млрд сўмга (23,9%) камроқдир.
Шунингдек, UzAirways’нинг хизматлардан тушган ялпи фойдаси 171,2 млрд сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига қараганда 105,3 млрд сўмга (38%) камайган.

“Uzbekistan Airways” АЖ биринчи чорак якунларига оид молиявий ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, компания соф фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,8 миллиард сўм ёки 23,9 фоизга камайиб, 49,6 миллиард сўмни ташкил этди.

Шунингдек, компания балансидаги жами активлар давр бошига нисбатан 776 миллиард сўмга ошиб, 18,7 триллион сўмга етди. Шу билан бирга, компаниянинг умумий мажбуриятлари ҳам 855 миллиард сўмга кўпайиб, 10,9 триллион сўмни ташкил қилди.
Компаниянинг хизмат кўрсатишдан олган ялпи фойдаси 171,2 миллиард сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 38 фоизга ёки 105,3 миллиард сўмга камайган.
Ҳисобот даврида “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан 10,3 миллиард сўм миқдорида даромад солиғи тўланган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 15,1 фоизга камдир.
Барча харажатлар ҳисобга олингач, компания чоракни 49,6 миллиард сўм миқдоридаги соф фойда билан якунлаган.