12 011.650 so‘m

increase

48.490

13 462.660 so‘m

increase

72.300

143.170 so‘m

increase

0.840

12 011.650 so‘m

increase

48.490

20 август, 15:47
Банк
515

Ўзбекистонда ҳар бир катта ёшли аҳолига ўртача 3,2 та банк картаси тўғри келади

Шунга қарамай, мамлакатда чиқарилган миллий банк карталарининг фақат 53 фоизидан сўнгги 12 ой давомида фаол фойдаланилган.

Ўзбекистонда ҳар бир катта ёшли аҳолига ўртача 3,2 та банк картаси тўғри келади

Марказий банкнинг молиявий оммабоплик бўйича илк миллий индексига кўра, Ўзбекистонда катта ёшли аҳолининг 83 фоизида банк картаси мавжуд.

Ҳисоботдаги энг қизиқ кўрсаткичлардан бири бир катта ёшли аҳолига ўртача 3,2 та банк картаси тўғри келаётгани. Яъни карталар сони бўйича банк хизматлари аҳолига анча кенг кириб борган.

Бироқ карталарнинг кўплиги улардан фаол фойдаланилаётганини англатмайди. Марказий банк маълумотларига кўра, сўнгги 12 ой давомида миллий банк карталарининг фақат 53 фоизи фаол ишлатилган. Демак, муомаладаги карталарнинг қарийб ярми амалда нофаол қолмоқда.

Шу билан бирга, катта ёшли аҳолининг қарийб 77 фоизида фаол интернет-банкинг профили мавжуд. Мобил интернет орқали тўловларни амалга ошириш имкониятига эга аҳоли улуши эса 86 фоиздан ошади.

Рақамли тўловларнинг ўзида ҳам муайян номутаносиблик бор. Жисмоний шахслар амалга оширган тўлов операцияларининг 69 фоизи P2P — бир шахсдан бошқа шахсга пул ўтказмалари ҳиссасига тўғри келади.

Натижада Марказий банк тўлов хизматларидан амалда фойдаланиш даражасини 100 баллдан атиги 34 балл билан баҳолаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+