12 968.380 so‘m

decrease

-4.930

14 343.030 so‘m

increase

14.010

152.370 so‘m

increase

1.180

12 968.380 so‘m

decrease

-4.930

6 кун аввал
Бозор

Ўзбекистон февраль ойида 12 тонна олтин сотди

Глобал миқёсда марказий банклар томонидан мазкур ойда жами 24 тонна соф олтин харид қилинган.

Харидлар бўйича етакчиликни Полша Миллий банки эгаллади — февраль ойининг ўзида 29 тонна олтин сотиб олди.

Йил бошида олтин хариди бўйича етакчи бўлган Ўзбекистон, иккинчи ойда олтин сотиш бўйича етакчи бўлди.

Ўзбекистон февраль ойида 12 тонна олтин сотди
Фото: AI / Pinkod.uz

Жаҳон олтин кенгаши ҳисоботига кўра, Ўзбекистон Марказий банки 2025 йилнинг февраль ойида жами 12 тонна олтин сотган.

Февраль ойида глобал миқёсда марказий банклар томонидан умумий ҳисобда 24 тонна соф олтин харид қилинган.

Харидлар бўйича етакчиликни Полша Миллий банки эгаллади — февраль ойининг ўзида 29 тонна олтин сотиб олиб, захираларини 480 тоннага етказди.

Хитой Халқ банки кетма-кет тўртинчи ой давомида олтин харид қилган бўлиб, февралда захирасига 5 тонна олтин қўшди. Туркия ва Иордания ҳар бири 3 тоннадан, Қатар ва Чехия эса 2 тоннадан олтин сотиб олган.

Бироқ февраль ойида айрим марказий банклар олтин сотишни афзал кўрган. Хусусан, Ўзбекистон Марказий банки шу ойда 12 тонна олтин сотган. Қизиғи шундаки, январь ойида мамлакат 8 тонна соф олтин харид қилиб, глобал миқёсда энг йирик харидор сифатида ажралиб турган эди.

Бу ўзгариш, эҳтимол, февраль ойида олтин нархининг кўтарилиши билан боғлиқ бўлиши эҳтимоли мавжуд — Марказий банк бу вазиятдан фойдаланган ҳолда захираларнинг бир қисмини фойдали тарзда сотган бўлиши мумкин.

Олтин сотиш бўйича Ўзбекистондан кейинги ўринда Қозоғистон турибди — унинг Миллий банки февралда жами 8 тонна олтин сотган.


Маълумот учун, Февраль ойида Ўзбекистон Халқаро олтин-валюта захиралари илк маротаба $45 млрдга яқинлашган эди. Мазкур ойда жами захиралар $2 млрддан кўпроққа ошган эди. Бироқ, олтин захиралари сотиш ҳисобига $200 млнга камайган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+