12 447.350 so‘m

increase

86.490

14 545.970 so‘m

increase

66.460

146.080 so‘m

increase

0.420

12 447.350 so‘m

increase

86.490

3 кун аввал
Work&life

Oracle асосчиси Ларри Эллисон Илон Маскни ортда қолдириб, дунёнинг энг бой одамига айланди

Oracle ҳаммуассиси ва технологиялар бўйича директори Ларри Эллисон бир кунда 101 млрд долларга бойиб, умумий бойлигини 393 млрд долларга етказди. 

Бу Bloomberg индексида қайд этилган энг йирик бир кунлик ўсиш бўлди. 

Илон Маск эса 385 млрд доллар билан иккинчи ўринга тушди.

Oracle асосчиси Ларри Эллисон Илон Маскни ортда қолдириб, дунёнинг энг бой одамига айланди
Фото: AI/Pinkod.uz

Илон Маск дунёдаги энг бой одам унвонини Oracle компанияси ҳаммуассиси Ларри Эллисонга бой берди.

Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, Oracle Corp.нинг чорак якунлари кутилганидан юқори бўлгани ҳамда келгусида ўсиш давом этиши эълон қилингач, Эллисоннинг бойлиги бир кунда 101 миллиард долларга ошди. 

Бу ўсиш унинг умумий бойлигини 393 миллиард долларга етказди. Илон Маск эса 385 миллиард доллар билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу Bloomberg индексида қайд этилган энг катта бир кунлик ўсиш ҳисобланади.

Маск илк бор 2021 йилда дунёдаги энг бой одамга айланганди, бироқ кейинчалик Amazon асосчиси Жефф Безос ва LVMH раҳбари Бернард Арно фойдасига етакчиликни қўлдан бой берган. Ўтган йили эса у яна пешқадамликни қайтариб олиб, қарийб бир йил давомида уни сақлаб турганди.

81 ёшли Эллисон Oracel'ни ҳаммуассис сифатида ташкил этган бўлиб, ҳозирда компания раиси ва технологиялар бўйича директори ҳисобланади. Унинг бойлигининг асосий қисми айнан шу дастурий таъминот компанияси билан боғлиқ.


Мавзуга доир: Ларри Эллисон қандай қилиб дунёнинг иккинчи энг бой одамига айланди?


Oracle акциялари жорий йил бошидан буён 45% га ошган бўлса, чоршанба куни компания буюртмаларининг кескин кўпайиши ва булутли инфратузилма бўйича агрессив прогнозидан кейин яна 41% га кўтарилди. Бу компания тарихидаги энг йирик бир кунлик ўсиш бўлди.

Айни пайтда Tesla акциялари йил бошидан бери 13 фоизга пасайган.


Аввалроқ Pinkod Tesla директорлар кенгаши Илон Маскка 2035 йилгача қиймати 1 триллион долларга тенг мукофот пакети тўлаш эҳтимоли ҳақида ёзган эди

Тўлиқ пакетни қўлга киритиши учун Маск 10 йил ичида компания қийматини 1,1 триллион доллардан 8,5 триллион долларгача ошириши, шунингдек фойдани 17 миллиард доллардан 400 миллиард долларгача кўтариши керак бўлади.


Янгиланиш: 11 сентябр 9:00 ҳолатига кўра Илон Маск яна биринчи ўринга чиқиб олди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+