12 658.190 so‘m

decrease

-100.170

14 672.110 so‘m

decrease

-148.000

161.440 so‘m

decrease

-1.900

12 658.190 so‘m

decrease

-100.170

16 соат аввал
Work&life

Ларри Эллисон қандай қилиб дунёнинг иккинчи энг бой одамига айланди?

2025 йил июлида Oracle компанияси асосчиларидан бири Ларри Эллисон Марк Цукербергни ортда қолдириб, 257 миллиард долларлик бойлик билан дунёдаги иккинчи энг бой инсонга айланди. Сунъий интеллект ва булутли технологиялар орқали юксалган Эллисон қандай қилиб бу даражага ета олди?

Ларри Эллисон қандай қилиб дунёнинг иккинчи энг бой одамига айланди?
Фото: AI / Pinkod.uz

Ларри Эллисон 2025 йил июль ойида шу пайтгача иккинчи ўринда турган Марк Цукербергни ортда қолдириб дунёнинг иккинчи энг бой инсонига айланди. 

Лерри Эллисон дунёдаги энг йирик технологик компаниялардан бирига айланган Oracle Corp. асосчиларидан биридир. Bloomberg нашри миллиардер қандай қилиб дунёнинг энг бой иккинчи одамига айлангани ҳақида мақола эълон қилди

Ларри Эллисон ким ва у қанча бойликка эга?

Ларри  Эллисон Oracle Corp. компаниясининг ҳаммуассиси ва энг йирик акциядоридир. Ушбу дастурий таъминот компанияси ўзининг номи билан аталган маълумотлар базаси орқали машҳурликка эришган бўлиб, дунёдаги йирик корпоратив тизимлар фаолиятининг асоси ҳисобланади. Сўнгги йилларда компания сунъий интеллектга асосланган булутли ҳисоблаш хизматлари бозорида ҳам муваффақият қозониб, Amazon каби етакчилар билан рақобат қилишга ҳаракат қилмоқда.

Oracle paid CEO Larry Ellison a cool $96 million last year | Technology ...

80 ёшли Эллисон Аустин, Техасда жойлашган Oracle’нинг 40% дан ортиқ улушига эгалик қилади. Шунингдек, у Tesla компаниясида ҳам улушга эга, шунингдек елканли спорт жамоаси, Indian Wells теннис мусобақаси, Гавайидаги Ланаи ороли каби кўплаб кўчмас мулкларига эгалик қилади.

2025 йил 17 июль ҳолатига кўра, Эллисоннинг бойлиги 257 миллиард долларни ташкил этган (Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра) ва у Элон Маскдан кейин дунёдаги иккинчи энг бой одам бўлган. Унинг бойлигининг катта қисми Ораcлеъдаги улушидан келади.

Эллисон Oracle орқали бойликни қандай топди?

Чикагонинг жанубий томонида вояга етган Эллисон 9 ойлигида онасининг холаси ва унинг турмуши ўртоғи асраб олинган. У Иллинойс университети ва Чикаго университетида ўқишни бошлаган бўлса-да, иккала олийгоҳни ҳам тугатмасдан ташлаб кетган. Сўнг Беркли (Калифорния)га кўчиб, Ампех компаниясида дастурчи бўлиб ишлаган. У ерда АҚШ Марказий разведка бошқармаси (CIA) учун Oracle номли маълумотлар базаси устида ишлаган.

Visual History of Computing
Oracle асосчилари 1977

Кейин эса, икки шериги билан бирга, 1977 йилда Oracle компаниясига асос солган. Компания ўз акцияларини биринчи бор 1986 йил 12 мартда оммага таклиф қилган — бу Microsoft IPOсидан атиги бир кун олдин бўлган. Эллисон 2014 йил сентябрь ойида Oracle’нинг бош директори лавозимини тарк этиб, компания раиси ва технология бўйича директори сифатида фаолиятини давом эттирган.

Нега Oracle ҳозирда юксалмоқда?

Oracle сўнгги йилларда булутли инфратузилма (cloud infrastructure) соҳасига катта сармоялар йўналтирди — бу эса сунъий интеллект ривожланиши туфайли катта даромад келтирмоқда. AI стартаплари ва компаниялар кўпроқ ҳисоблаш қувватига муҳтож бўлаётган бир вақтда, Oracle бу эҳтиёжни қондиришга қодир бўлмоқда.

ChatGPT оммага тақдим этилганидан бери (2022 йил ноябрь) Oracle акциялари қиймати деярли уч баравар ошган. Жорий йил 15 июлда АҚШ ҳукумати Biden давридаги баъзи чекловларни юмшатганидан сўнг, Oracle акциялари яна 5.7% га кўтарилди — бу эса Nvidia ва AMD каби чип ишлаб чиқарувчиларига Хитойга маълум чипларни экспорт қилишга йўл очди. Бу эса глобал чип занжиридаги тангликни юмшатиши мумкин ва Oracle учун яхши хабар, чунки компания AI чипларининг йирик харидоридир.

Oracle Commits to Powering Its Global Operations with Renewable Energy ...

Бунга қўшимча равишда, Oracle OpenAI билан ҳамкорлик қилмоқда — Bloomberg хабарига кўра, OpenAI Oracle’дан мисли кўрилмаган миқдорда ҳисоблаш қувватини ижарага олган.

Эллисон, шунингдек, АҚШ президенти Доналд Трамп билан яқин алоқада. У Трамп тарафдори ва Республикачилар партиясига донор бўлиб, Трамп президентликка қайтгач, Oracle’ни бир неча бор рағбатлантирган.

Шунингдек, Эллисон ва Oracle компанияси “Stargate” номли сунъий интеллект инфратузилмасига оид 500 миллиард долларлик лойиҳа таркибига киради. Трамп, шунингдек, Ораcлеънинг TikTok’нинг АҚШдаги бизнесидан улуш сотиб олиш ниятини ҳам қўллаб-қувватлаган.

Эллисон яна қандай бизнесларга эгалик қилади?

Сўнгги ўн йилликда у ҳашаматли кўчмас мулклар учун юзлаб миллион доллар сарфлаган. Бунга Калифорниядаги Malibu ва Rancho Mirage, Род-Айленд штатидаги Beechwood саройи ҳамда Сан-Франсиско атрофидаги, 16-аср Япония феодал меъморчилиги услубида қурилган ҳашаматли уй кабилар киради.

Эллисон Tesla компаниясининг йирик акциядорларидан бири бўлган ва 2022 йилдаги ҳисоботи бўйича компаниянинг тахминан 1,5 фоиз улушига эгалик қилган. У 2022 йил июнь ойида Tesla бошқарув кенгашидан истеъфога чиққан, шундан бери унинг улуши ҳақида маълумот берилмаган. У, шунингдек, Илон Маскнинг Twitter’ни сотиб олишига молиявий ёрдам кўрсатган энг йирик ташқи сармоядорлардан бири бўлган.

Технологиядан ташқари Эллисоннинг қизиқишлари нималардан иборат?

Унинг дабдабали ҳаётга қизиқиши узоқ йиллардан бери кузатилади. 2002 йилда ёзилган бир электрон хатда бухгалтер Эллисонга унинг харажатлари ҳаддан ошаётганини ва “бюджет тузиб, молиявий режалар” қилиши лозимлигини тавсия қилган.

Эллисон ўзининг ҳаёт тарзини қарзлар ва Oracle акцияларидан тушган фойда ҳамда дивидендлар орқали молиялаштириб келади. Bloomberg маълумотларига кўра, 2003 йилдан бери у бу манбалардан 12 миллиард доллардан ортиқ даромад олган.

Эллисон фаол елканли спорт ишқибози ҳам ҳисобланади. У BMW Oracle Racing жамоасига қисман ҳомийлик қилган ва бу жамоа 2010 йил февраль ойида America’s Cup мусобақасида ғолиб бўлган. Ўша йили у 138 метрлик ҳашаматли Rising Sun яхтасидаги улушини миллиардер Девид Геффенга сотган. Унинг Oracle Team USA жамоаси 2013 йил октябрь ойида Янги Зеландиялик рақибларини мағлуб этиб, America’s Cup’ни ҳимоя қилган.

У 2010 йилда The Giving Pledge ташаббусига қўшилган ва ўз бойлигининг камида 95 фоизини хайрия мақсадларига бағишлашга ваъда берган.

Эллисоннинг Гавайига бўлган меҳр-муҳаббати болалик йилларидан бошланиб, 2012 йилда Ланаи оролининг 98 фоизини 300 миллион долларга сотиб олиши билан якун топди. У ерда Эллисон ўзининг марҳум дўсти Стив Жобснинг шифокори бўлган Девид Агус билан ҳамкорликда Сенсеи номли соғлом турмуш ва узоқ умр кўришга йўналтирилган ҳашаматли дам олиш марказлари тармоғини йўлга қўйган.

Larry Ellison Bought an Island in Hawaii. Now What? - The New York Times
Эллисоннинг шахсий ороли/NY times

Эллисоннинг шахсий алоқалари орқали бу илгари сокин оролга Илон Маск, Том Круз, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху каби машҳур шахслар ташриф буюрган.

Эллисон тарафдорлари унинг сармоялари Ланаи оролини жонлантиришга ёрдам берганини таъкидламоқда, аммо танқидчиларга кўра, бу ўзгаришлар оролни супер-бойлар учун қулай масканга айлантирган ва авлодлар давомида у ерда яшаб келган маҳаллий оилалар учун яшаш шароитини ёмонлаштирган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+