11 912.380 so‘m

increase

31.450

13 873.160 so‘m

increase

78.210

153.390 so‘m

increase

0.110

11 912.380 so‘m

increase

31.450

Якин 2 соат ичида
Банк
11

Ольга Нуманова Apex Bank бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

Apex Bank Кузатув кенгаши InFinBank аввалги раҳбари Ольга Нумановани банк раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлади. Қарор Марказий банк билан келишилгач, расман кучга киради.

Ольга Нуманова Apex Bank бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди
Фото: AI / Pinkod.uz

Apex Bank Кузатув кенгашининг 2 декабрдаги йиғилиш баённомасига кўра, Ольга Нуманова банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Мазкур тайинлов Марказий банк билан келишилганидан сўнг расман кучга киради. Шунингдек, Нуманова банк бошқаруви таркибига аъзо сифатида қабул қилиниши белгиланган.

Ольга Нуманова 1974 йилда туғилган. У 1996 йилда Тошкент молия институтининг “Молия ва кредит” йўналиши бўйича бакалавр, 2004 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг “Банк иши” магистратураси дастурини тамомлаган.

Нуманова банк соҳасидаги меҳнат фаолиятини 1996 йилда бошлаган. 2018 йил июндан 2023 йил декабргача “InFinBank” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, кейинчалик бошқарув раиси лавозимида ишлаган. 

Жорий йил август ойида эса Президент томонидан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, 27 ноябрь куни “InFinBank” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилиш қарорига мувофиқ, банкнинг амалдаги бошқарув раиси Ольга Нуманованинг ваколатлари муддатидан олдин — 28 ноябрдан тугатилди. Унинг ўрнига Бахтиёржон Самадович Жураэв 2025 йил 1 декабрдан “InFinBank” АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинланди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+