11 797.460 so‘m

increase

22.540

13 608.370 so‘m

increase

20.110

139.770 so‘m

increase

0.600

11 797.460 so‘m

increase

22.540

21 май, 2025
Банк
825

Микрокредитбанк умумий қиймати 2,1 трлн сўмлик оддий акциялар чиқарди

Қимматли қоғозлар 19 май куни давлат рўйхатидан ўтказилди ва ёпиқ обуна шаклида жойлаштирилиши режалаштирилган.

Микрокредитбанк умумий қиймати 2,1 трлн сўмлик оддий акциялар чиқарди
Фото: AI / Pinkod.uz

“Микрокредитбанк” аксиядорлик-тижорат банки Кузатув кенгаши қарорига мувофиқ умумий қиймати 2 триллион 75 миллиард сўмга тенг бўлган оддий аксияларни эмиссия қилди. Бу ҳақда Корпоратив маълумотлар ягона порталида эълон қилинди.

Ҳар бир акциянинг номинал қиймати 1068 сўм этиб белгиланган бўлиб, жами 1 миллион 943 минг дона акция чиқарилган. 

Қимматли қоғозлар 2025 йил 19 май куни давлат рўйхатидан ўтказилган ва ёпиқ обуна шаклида жойлаштирилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Микрокредитбанкнинг 40 фоизлик улуши ва БРБ‘нинг 25 фоиз акциялари Миллий инвестиция жамғармасига ўтказилган эди. 2025 йил 1 май куни ушбу жамғармани бошқариш ҳуқуқи халқаро Franklin Templeton инвестиция гуруҳига топширилди.

Шунингдек, Микрокредитбанк 2025 йилнинг биринчи чорагида 24 миллиард сўм соф фойда қайд этган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 277,1 фоизга кўпдир.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+