12 880.350 so‘m

decrease

-29.800

14 535.470 so‘m

decrease

-125.300

156.680 so‘m

decrease

-3.100

12 880.350 so‘m

decrease

-29.800

4 кун аввал
Банк

Микрокредитбанкнинг 40 фоизлик, BRB’нинг 25 фоизлик улуши Миллий инвестиция жамғармасига ўтказилди

Мазкур жамғарма бошқаруви 1 май куни Franklin Templeton инвеститсия гуруҳига топширилган эди. 

Микрокредитбанкнинг 40 фоизлик, BRB’нинг 25 фоизлик улуши Миллий инвестиция жамғармасига ўтказилди
Фото: AI / Pinkod.uz

Микрокредитбанкнинг 40 фоизлик ҳамда Бизнесни ривожлантириш банкнинг 25 фоизлик улуши Миллий инвестиция жамғармасига ўтказилди. Бу ҳақда Корпоратив маълумотлар ягона порталида маълумот берилган.

Бундан ташқари, яна 14 та давлат улуши мавжуд бўлган корхоналардаги акциялар ҳам мазкур жамғармага топширилган. Жумладан:

  • “Навоийазот” АЖ — 25 фоиз,
  • “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ — 40 фоиз,
  • “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ — 25 фоиз,
  • “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ — 40 фоиз акциялар жамғарма ихтиёрига ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 май куни Миллий инвестиция жамғармасини бошқариш ҳуқуқи халқаро Franklin Templeton инвестиция гуруҳига топширилган эди. Мазкур компания Ўзбекистоннинг 1,7 миллиард долларлик давлат активларини халқаро молия бозорларига олиб чиқиш ҳамда хорижий инвесторларни жалб этишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, аввалроқ Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Халқ банкидаги 26,2 фоизлик улуши ҳам Миллий инвестиция жамғармасига ўтказилгани хабар қилинганди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+