12 199.100 so‘m

increase

30.120

14 585.240 so‘m

decrease

-2.930

160.490 so‘m

increase

0.600

12 199.100 so‘m

increase

30.120

2 соат аввал
Банк
74

Humans Ўзбекистонга қарши арбитражда мамлакатдан юз миллионлаб доллар компенсация талаб қилмоқда

Компания давлат органлари ва давлатга қарашли тузилмалар томонидан бизнесига тизимли босим ўтказилганини иддао қилмоқда. 

Даъво доирасида зарар миқдори аниқ кўрсатилмаган, бироқ у юз миллионлаб АҚШ доллари деб баҳоланяпти.

Humans иши ва унга боғлиқ асосий жараёнлар ҳақида батафсил:

Humans Ўзбекистонга қарши арбитражда мамлакатдан юз миллионлаб доллар компенсация талаб қилмоқда
Фото: AI/Pinkod.uz

Humans Mobile Ltd (Сингапур) компанияси Ўзбекистон Республикасига қарши халқаро арбитраж доирасида юз миллионлаб АҚШ доллари миқдорида компенсация талаб қилмоқда. Бу ҳақда дастлаб 27 январь куни турли хорижий нашрлар хабар берди.

Маълум қилинишича, Humans Group халқаро холдинги таркибига кирувчи ва Ўзбекистондаги Humans бизнесига эгалик қилувчи Humans Mobile Лтдънинг даъвоси Жаҳон банки ҳузуридаги Инвестиция низоларини ҳал қилиш бўйича халқаро марказ (ICCID)да рўйхатга олинган. Иш ARB/25/24 рақами билан юритилмоқда.

Арбитраж трибунали 2026 йил 7 январь куни шакллантирилган бўлиб, унинг таркибига уч нафар арбитр киради:

  • Сер Даниэл Бетлеҳем (Daniel Bethlehem) — ICSID Маъмурий кенгаши раиси томонидан трибунал раиси этиб тайинланган;
  • Анна Хоффман (Anne Hoffman) — даъвогар томон, яъни Humans Mobile томонидан кўрсатилган;
  • Хорхе Э. Винуалес (Jorge E. Viñualess) — жавобгар томон — Ўзбекистон Республикаси томонидан кўрсатилган.

Humans Mobile манфаатларини халқаро инвестиция низолари бўйича ихтисослашган Peter & Kim юридик фирмаси ҳимоя қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси манфаатлари эса АҚШнинг Вашингтон шаҳрида жойлашган Curtis, Mallet-Prevost, Colt & Mosle юридик фирмаси томонидан таъминланмоқда.

Компания баёнотига кўра, илгари сурилган даъволар 2003 йил 15 июлда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим қоидаларининг бир қатор бузилишлари билан боғлиқ.

Humans Mobile таъкидлашича, Ўзбекистоннинг айрим давлат органлари ва давлатга қарашли компаниялари, жумладан Марказий банк, “Ўзбектелеком” АЖ, шунингдек суд ва прокуратура тизими вакиллари ҳамда компания “ҳукмрон элита вакиллари” деб атаган шахслар орқали Ҳумансънинг Ўзбекистондаги фаолиятига нисбатан тизимли босим ўтказилган.

Humans Ўзбекистондаги бизнесига етказилган зарар учун компенсация талаб қилмоқда. Компания зарар миқдорини аниқ кўрсатмаган ҳолда, уни юз миллионлаб АҚШ доллари деб баҳоламоқда.


Эслатиб ўтамиз, 2025 йил май ойида Humans Mobile Ltd Ўзбекистон ҳукуматига қарши халқаро арбитраж судига мурожаат қилган эди.

Орадан бир неча ой ўтиб, 2025 йил октябрь ойида Humans МЧЖ банкрот деб топилди

Шундан сўнг, декабрь ойининг илк дам олиш кунларида ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг Humans иловасига уланган банк карталаридан уларнинг розилигисиз пул маблағлари ечиб олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан ишлар ҳозирда Ички ишлар органлари томонидан ўрганилмоқда. Фуқаролардан юзага келган ҳолатлар бўйича тегишли тартибда мурожаат қилиш сўралган.

Humans ва унинг атрофидаги муҳим воқеалар ҳақида батафсил:


Humans билан нималар содир бўлмоқда: низолар, банкротлик, ёмонлашган молиявий натижалар ва бошқа жараёнлар.


Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+