12 019.270 so‘m

increase

32.970

13 984.420 so‘m

increase

46.750

165.650 so‘m

increase

2.040

12 019.270 so‘m

increase

32.970

22 май, 2025
Банк
693

Гарантбанк 2025 йилнинг биринчи чорагини 12,5 миллиард сўмлик зарар билан якунлади

Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 586,5 фоизга ёки деярли 15 баробарга пасайган.

Гарантбанк 2025 йилнинг биринчи чорагини 12,5 миллиард сўмлик зарар билан якунлади
Фото: AI / Pinkod.uz

Гарантбанк 2025 йилнинг биринчи чорагини 12,5 миллиард сўмлик зарар билан якунлади

Бу ҳақда банкнинг молиявий ҳисоботида маълум қилинган. Унга кўра, соф фойда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кескин камайган — 1 586,5 фоизга ёки деярли 15 баробарга пасайган.

Чорак якунига кўра, банкнинг жами активлари 3,5 триллион сўмни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич давр бошидан буён 1,5 триллион сўмга ошган.

Ҳисоботга кўра, банк бу даврда 94 миллиард сўмлик фоизли даромад олган. Бироқ, лизинг ва кредитлардан келиб чиқадиган эҳтимолий зарарлар ҳисобига соф фоизли даромад бўйича 1,1 миллиард сўм зарар қайд этилган. Шу билан бирга, банкнинг фоизсиз даромадлари 41,5 миллиард сўмни ташкил этган.

Ходимлар иш ҳақи учун 30,5 миллиард сўм сарфланган. Барча харажатлар чегириб ташлангач, банк чоракни 12 миллиард 544 миллион сўмлик зарар билан якунлаган.

2025 йил 1-апрель ҳолатига кўра, Гарантбанкнинг жами кредит портфели 742 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Шундан 23,4 фоизи ёки 174 миллиард сўми муаммоли кредитлар тоифасига киради.

Маълумот ўрнида, банк 2024 йилни ҳам 64,3 миллиард сўмлик зарар билан якунлаганди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+