12 097.330 so‘m

decrease

-31.130

14 233.720 so‘m

decrease

-70.590

160.530 so‘m

increase

1.490

12 097.330 so‘m

decrease

-31.130

Якин 6 дақиқа ичида
Бозор
20

Фонд биржасида “Ўзбектелеком” акциялари билан савдолар қайта тикланди

Устав капиталини ошириш жараёни сабаб икки ойга тўхтатилган “Ўзбектелеком” акциялари билан савдолар яна тикланди. Капитализациядан кейин оддий акциялар нархи 2 400 сўм, имтиёзли акциялар эса 2 003,33 сўм этиб белгиланди.

Фонд биржасида “Ўзбектелеком” акциялари билан савдолар қайта тикланди
Фото: AI/Pinkod.uz

Фонд биржасида “Ўзбектелеком” акциялари билан савдолар қайта тикланди. Бу ҳақда “Тошкент” Республика фонд биржаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йил 25 февралдан бошлаб эмитентнинг оддий (UZTL) ва имтиёзли (UZTLP) акциялари билан савдолар икки ой муддатга вақтинча тўхтатилган эди. Бунга компаниянинг устав капиталини ошириш жараёни сабаб бўлган.

Компания қўшимча акциялар чиқариш орқали устав фондини 326,2 млрд сўмдан 978,5 млрд сўмга етказиш режасини эълон қилган.

Қайд этилишича, 20 апрель куни капитализация жараёнлари якунланганидан сўнг савдоларни қайта тиклаш вақтида техник носозлик юзага келган. Шу сабабли савдолар 2026 йил 25 февралдаги ёпилиш нархлари асосида тикланган.

Бозор иштирокчилари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида акциялар билан савдолар 2026 йил 21 апрелдан бошлаб қайта йўлга қўйилди.

Капитализациядан кейин қимматли қоғозлар бўйича бозор нархлари оддий акциялар учун 2 400 сўмни, имтиёзли акциялар учун эса 2 003,33 сўмни ташкил этиши кўзда тутилган.


Аввалроқ Pinkod Тошкент телеминорасининг 100 фоиз улуши Ўзбектелеком балансига ўтгани ҳақида хабар берган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+