12 137.100 so‘m

decrease

-50.580

14 307.210 so‘m

decrease

-59.630

158.530 so‘m

decrease

-0.560

12 137.100 so‘m

decrease

-50.580

6 соат аввал
Иқтисодиёт
31

“Ўзбектелеком” устав капиталини қарийб 1 трлн сўмга етказмоқда

Компания қўшимча акциялар чиқариш орқали устав фондини 326,2 млрд сўмдан 978,5 млрд сўмга етказишни режалаштирмоқда. Эмиссия 2019–2024 йиллардаги соф фойда ҳисобидан амалга оширилади ва акциялар амалдаги акциядорлар ўртасида ёпиқ обуна йўли билан тақсимланади.

“Ўзбектелеком” устав капиталини қарийб 1 трлн сўмга етказмоқда
Фото: AI/Pinkod.uz

“Ўзбектелеком” АЖ ўзининг устав фондини қарийб икки баробарга ошириб, 978,5 млрд сўмга етказиш бўйича йирик қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк корпоратив маълумотида келтириб ўтилган

Қарорга кўра, компаниянинг устав фонди ҳозирда 326,2 млрд сўмни ташкил қилади. Чиқарилиш натижасида устав капитали 652,3 млрд сўмга кўпайиб, 978,5 млрд сўмга етказилади.

Устав фондини ошириш 2019–2024 йиллар якуни бўйича олинган соф фойда ҳамда 2019 йилда амалга оширилган капиталлаштириш қолдиғи ҳисобидан амалга оширилади.

Шу доирада номинал қиймати 1 154 сўм бўлган 565 288 658 дона қўшимча акция чиқарилади. Уларнинг 545 559 686 донаси оддий, 19 728 972 донаси эса имтиёзли акциялардан иборат.

Акциялар мавжуд акциядорлар ўртасида ҳар 1 дона акцияга қўшимча 2 дона акция нисбатида, яъни пропорционал равишда ёпиқ обуна йўли билан номинал қийматда жойлаштирилади.

Акцияларни жойлаштириш ушбу чиқарилиш давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб бир ой ичида амалга оширилади. Жойлаштириш андеррайтер жалб қилинмаган ҳолда ва биржадан ташқари уюшмаган бозорда ўтказилади.


Аввалроқ фонд биржасида компания акциялари билан савдолар вақтинча тўхтатилган эди

Кузатув кенгаши қарорига мувофиқ, 25 февралдан бошлаб икки ой муддатга савдолар тўхтатилди. Бу қарорга қўшимча акциялар чиқариш орқали устав капиталини ошириш жараёни сабаб бўлган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+