12 175.530 so‘m

decrease

-4.280

14 151.620 so‘m

increase

12.080

155.080 so‘m

decrease

-1.650

12 175.530 so‘m

decrease

-4.280

5 кун аввал
Бозор
125

Фонд биржасида “Капитал суғурта”нинг имтиёзли акциялари бўйича савдолар вақтинча тўхтатилди

“Тошкент” Республика фонд биржасида “Капитал суғурта” АЖнинг имтиёзли акциялари билан савдолар кескин нарх ўсиши ортидан вақтинча тўхтатилди. Сўнгги 10 иш кунида қимматли қоғозлар қиймати 257 фоиздан зиёд ошгани сабабли биржа мазкур ҳолатни ўрганиш жараёнини бошлаган.

Фонд биржасида “Капитал суғурта”нинг имтиёзли акциялари бўйича савдолар вақтинча тўхтатилди
Фото: AI/Pinkod.uz

“Тошкент” Республика фонд биржасида яна бир акциядорлик жамияти қимматли қоғозлари билан савдолар вақтинча тўхтатилди. 

Биржа матбуот хизмати маълум қилишича, 2026 йил 2 мартдан бошлаб “Капитал суғурта” АЖнинг имтиёзли акциялари бўйича савдолар тўхтатилган.

Қарор қабул қилинишига жамият акциялари нархининг қисқа муддат ичида кескин ошгани сабаб бўлган. Хусусан, 2026 йил 16 февралдан 27 февралгача бўлган 10 иш куни давомида биржанинг Main Board савдо майдончасида компания имтиёзли акциялари қиймати 257,14 фоиздан ортиқ ўсишни қайд этган.

Мазкур ҳолатни ҳар томонлама ўрганиш ҳамда нархларнинг бундай кескин ошишига таъсир қилган омилларни таҳлил қилиш мақсадида, Қимматли қоғозлар савдоси қоидаларининг 1687-бандига мувофиқ савдолар вақтинча тўхтатилди. 


Қўшимча маълумотлар биржанинг расмий каналлари орқали эълон қилиниши билдирилган.

Аввалроқ биржада Ўзбектелеком акциялари савдоси ҳам вақтинча тўхтатилганди

Бу қарор компания томонидан қўшимча акциялар чиқариш орқали устав капиталини ошириш жараёни билан боғлиқ бўлган. Хабарларга кўра, жамият устав капиталини қарийб 1 триллион сўмга етказишни режалаштирмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+