12 586.410 so‘m

increase

54.630

14 758.820 so‘m

increase

220.700

160.420 so‘m

increase

0.600

12 586.410 so‘m

increase

54.630

2 кун аввал
Иқтисодиёт

Fitch Ratings Ўзбекистон кредит рейтингини “BB” даражасига кўтарди

Агентлик ўз қарорини мамлакатда ислоҳотлар жадаллашгани ва ўрта муддатли иқтисодий ўсиш истиқболлари ижобийлиги билан изоҳлади.

Бунгача S&P Global ва Moody’s агентликлари Ўзбекистон кредит рейтинги прогнозини “ижобий”га кўтарган эди.

Fitch Ratings Ўзбекистон кредит рейтингини “BB” даражасига кўтарди
Фото: AI / Pinkod.uz

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги узоқ муддатли кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига кўтарди. Бу рейтингга нисбатан прогноз эса — “барқарор” бўлиб қолмоқда.

Агентлик бу қарорни мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг жадаллашуви ва ўрта муддатли иқтисодий ўсиш истиқболларининг яхшиланиши билан изоҳлади. Fitch фикрича, бу омиллар макроиқтисодий хатарларни камайтиришга ёрдам беради ҳамда Ўзбекистоннинг кредитга оид асосий кўрсаткичларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фитч қуйидаги соҳалардаги ислоҳотларни алоҳида ажратиб кўрсатди:

  • Марказий банк сиёсатига бўлган ишончни ошириш ва пул-кредит механизмларини яхшилаш;
  • Давлат мулкларини хусусийлаштириш бўйича ишларни фаоллаштириш;
  • Давлат идораларининг очиқлиги ва шаффофлигини кучайтириш.

Шунингдек, энергия тарифларини босқичма-босқич бозор тамойилларига мослаштириш ва субсидияларни қисқартириш ҳисобига 2024 йилда давлат бюджети кўрсаткичлари кутилганидан яхшироқ чиқди. Бу эса, ўз навбатида, давлат бошқаруви сифатининг аста-секин яхшиланаётганидан дарак беради, дея таъкидлайди Fitch, гарчи бу борадаги кўрсаткичлар ҳанузгача айрим тенгдошлари билан солиштирганда пастроқ бўлса ҳам.

Ўзбекистоннинг асосий устун томонлари сифатида қуйидагилар қайд этилди:

  • Давлат қарзининг нисбатан пастлиги;
  • Катта ҳажмдаги валюта ва бюджет захиралари;
  • Кучли иқтисодий ўсиш имкониятлари.

Бироқ айрим омиллар, хусусан аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМнинг пастлиги, иқтисодиётнинг хомашё, асосан, олтин экспортига боғлиқлиги, юқори инфляция даражаси ва молиявий тизимда долларлашувнинг сақланиб қолаётгани ҳали-ҳануз салбий таъсир кўрсатмоқда.


Май ойи охирида халқаро рейтинг агентлиги S&P Global Ўзбекистоннинг кредит рейтинги бўйича прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га кўтарган эди. Орадан кўп ўтмай, июнь ойида яна бир йирик агентлик — Moody’s ҳам прогнозни “ижобий” даражага яхшилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+