12 694.970 so‘m

increase

40.840

14 878.500 so‘m

increase

60.510

161.600 so‘m

increase

0.420

12 694.970 so‘m

increase

40.840

20 июнь, 16:03
Иқтисодиёт

Доллар қуламоқда: расмий курс сўнгги бир ярим йил ичидаги минимиумга тушди

АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан қиймати 62,32 сўмга пасайиб, 12 496,94 сўмни ташкил этди. Бу 2024 йил февралидан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир.

Доллар курси нега тушиб кетмоқда?

Доллар қуламоқда: расмий курс сўнгги бир ярим йил ичидаги минимиумга тушди
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банк 2025 йил 23 июндан бошлаб кучга кирадиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги расмий курсларини эълон қилди

Унга кўра, АҚШ долларининг курси 62,32 сўмга пасайиб, 12 496,94 сўмни ташкил этди. Бу 2024 йил мартидан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир. Долларнинг 12 500 сўмдан пастга тушиши охирги марта қарийб 1,5 йил аввал содир бўлган

Умуман олганда сўнгги 30 кун ичида АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 400 сўмдан ортиққа, бир ҳафта ичида эса 260 сўмдан кўпроққа пасайди.

Валюта курслари қуйидагича белгиланди:

  • АҚШ доллари — 12 496,94 сўм (-62,32 сўм)
  • Евро — 14 405,22 сўм (-7,79 сўм)
  • Россия рубли — 159,38 сўм (-0,79 сўм)
  • Фунт стерлинг — 16 864,62 сўм (+7,58 сўм)

Доллар курси нега тушиб кетмоқда?

Доллар курсининг тушишига бир қатор ички ва ташқи омиллар сабаб бўлмоқда. Энг аввало, АҚШ валютаси нафақат ўзбек сўмига, балки бошқа кўплаб глобал валюталарга нисбатан ҳам қадрсизланмоқда. Буни Доллар индекси (DXY) кўрсаткичининг 2022 йилда Россия—Украина уруши бошланганидан бери энг паст нуқтага тушганидан билиш мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий пул ўтказмалари ҳажми сезиларли даражада ошган. 2025 йилнинг биринчи чорагида мамлакатга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари 32 фоизга кўпайиб, $3,3 миллиардни ташкил этди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Марказий банки халқаро бозорда олтин сотиш бўйича етакчи ўринни эгалламоқда. Йил бошидан буён олтин захиралари 26 тоннага камайгани бу жараённи тасдиқлайди

Ушбу омиллар натижасида эса ички бозорда хорижий валюта массаси ортмоқда. 


Аввалроқ, S&P Global рейтинг агентлиги келгуси уч йилдаги расмий курси бўйича прогнозларини тақдим этган эди

Унга кўра долларнинг ўзбек сўмига нисбатан қиймати:

  • 2025 йилда — 13,566 сўм
  • 2026 йилда — 14,244 сўм
  • 2027 йилда — 14,957 сўм
  • 2028 йилда — 15,704 сўм

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+