12 412.980 so‘m

increase

58.330

14 386.640 so‘m

increase

2.120

154.280 so‘m

increase

0.350

12 412.980 so‘m

increase

58.330

2 кун аввал
Банк

Доллар курси тўрт кунлик пасайишдан сўнг яна кўтарилди

27 авгсут куни амал қиладиган АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан қиймати 48,85 сўмга юқорилаб, 12 354,65 сўмни ташкил қилди. 

Доллар курси тўрт кунлик пасайишдан сўнг яна кўтарилди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистонда сўнгги кунларда кетма-кет тўрт сессияда пасайган доллар курси яна кўтарилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

27 август куни амал қиладиган АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан қиймати 48,85 сўмга юқорилаб, 12 354,65 сўмни ташкил қилди. 

Доллар курсининг бу кўтарилиши кетма-кет икки сессияда курс бир неча йиллик минимум даражага тушиб кетганидан кейин кузатилди. Хусусан, 25 августдаги курс сўнгги 20 ой ичидаги энг паст кўрсаткични қайд этган бўлса, 26 август куни курс 2023 йил декабридаги даражагача пасайганди.

Бу ҳолат Ўзбекистон иқтисодиётидаги ички омиллар таъсирида юз бермоқда. Масалан, июль ойида мамлакат 1,09 миллиард долларлик олтин экспортини амалга оширди. Шу билан бирга, йилнинг дастлабки етти ойлик экспорт ҳажми бутун 2024 йилдаги кўрсаткичдан ҳам ошиб кетди.

Бундан ташқари, Марказий банкнинг маълумотига кўра, меҳнат муҳожирлари юборган пул ўтказмалари иккинчи чоракда 4,8 миллиард долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,4 фоизга ошган.

Ўсиш тенденцияси давом этаётганини ҳисобга олсак, учинчи чоракда ҳам пул ўтказмалари аввалги йилга нисбатан юқорироқ бўлиши кутиш мумкин. Бу эса ўз навбатида миллий валютани мустаҳкамловчи омил сифатида таъсир кўрсатган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+