Доллар курси 20 ой ичидаги минимумга тушди
25 август кунидан амалга кирадиган доллар курси 56,70 сўмга пасайиб, 12 357,09 сўмни ташкил этди. Сўнгги марта бундай курс 2024 йил январь ойида қайд этилган эди.

Ўзбекистонда доллар курси сезиларли даражада тушишда давом этмоқда.
25 август кунидан амалга кирадиган доллар курси 56,70 сўмга пасайиб, 12 357,09 сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Бу кўрсаткич сўнгги 20 ой ичидаги энг паст даража ҳисобланади. Сўнгги марта бундай курс 2024 йил январь ойида қайд этилган эди.
Сўнгги икки кун ичида доллар курси 100 сўмдан кўпроқ арзонлашди.
Йил бошидан буён эса миллий валюта долларга нисбатан 4 фоиздан кўпроққа ёки 547 сўмга мустаҳкамланди. Август ойи бошидан бери курс 335 сўмга пасайгани кузатилмоқда.