12 931.940 so‘m

decrease

-8.170

14 107.450 so‘m

increase

51.900

150.180 so‘m

increase

4.560

12 931.940 so‘m

decrease

-8.170

26 февраль, 19:15
Бозор

Bitcoin нархи ноябрь ойидан бери илк марта $90 000 дан пастга тушиб кетди

Бунга АҚШ иқтисодиётидаги ноаниқлик ва яқинда содир бўлган кенг кўламли хакерлик ҳужуми асосий сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Bitcoin нархи ноябрь ойидан бери илк марта $90 000 дан пастга тушиб кетди
Фото: AI / Pinkod.uz

Bitcoin нархи $90,000 дан пастга тушиб, 18 ноябрдан бери энг паст даражага етди. АҚШ бож тарифларига оид хавотирлар ва ўтган ҳафтада Bybit биржасидан 1,5 миллиард долларлик Ethereum ўғирланиши крипто бозоридаги инвесторларнинг ишончига жиддий зарба берди.

Дунёнинг энг йирик криптовалютаси бўлган Bitcoin (BTC) нархи 25 февраль куни $86,138 гача тушди. Хабар тайёрланаётган пайтда эса крипто-актив биржаларда $86,363 дан савдо қилинмоқда.

Диаграмма: Coinmarketcap

Глобал инвесторлар АҚШ иқтисодиёти ўзининг "мукаммаллик даври"ни йўқотиши мумкинлигидан хавотирга тушишмоқда. Шу билан бирга, АҚШ президенти Доналд Трамп Канада ва Мексикадан импорт қилинадиган маҳсулотларга 25% тариф жорий қилиш режасидан воз кечмаслигини билдирди. Бу эса бозор иштирокчилари орасида беқарорликни янада кучайтирди. Натижада хавфсиз актив сифатида кўриладиган АҚШ ғазначилик облигацияларига талаб ошди ва уларнинг рентабеллиги сўнгги икки ой ичида энг паст даражага тушди.

Bitcoin сўнгги бир ҳафтада 10% бозор қийматини йўқотган бўлса, кичикроқ алткоинлар бундан ҳам кўпроқ зарар кўрди. Маълумотларга кўра, мемкоин Dogecoin ва Solana ҳамда Cardano тармоқларининг токенлари қарийб 20% га тушиб кетди.

Бозор қиймати бўйича иккинчи ўринда турувчи криптовалюта Ethereum (ETH)  12,88% га пасайиб, $2,392 га тушди ва октябрдан бери энг паст даражага етди.

Криптовалюталарнинг бундай даражада тушиб кетишини кутилмаган ҳолат деб бўлмайди. Юқорида таъкидланганидек АҚШ томонидан бошқа давлатларга жорий этилиши мумкин бўлган бож тарифлари ва яқинда содир бўлган тарихдаги энг катта ўғирлик мазкур ҳолатнинг асосий сабабларидан биридир. Бундан ташқари турли сиёсатчилар томонидан чиқарилган муваффақиятсиз мемкоинлар криптога бўлган ишончнинг пасайишига олиб келди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+