12 948.100 so‘m

increase

17.990

13 502.280 so‘m

increase

111.860

121.010 so‘m

increase

0.070

12 948.100 so‘m

increase

17.990

3 кун аввал
FinLit

Банк ҳисобварағи нима ва уни қандай очиш мумкин?

Мижозлар банк ҳисобварағини очиш орқали пулларини банкда сақлаши, банклараро пул ўтказмаларини амалга ошириши, шунингдек, пул маблағлари ва қимматбаҳо бойликларининг хавфсиз сақланишига эришади.

Банк ҳисобварағи нима ва уни қандай очиш мумкин?
Фото: AI

Банк ҳисобварағи ўзи нима?

Банк ҳисобварағи – бу мижоз ва банк ўртасидаги шартнома асосида очиладиган ҳисобварақ бўлиб, у орқали молиявий операцияларни амалга ошириш мумкин. Ҳисобварақ пул маблағларини қабул қилиш, ўтказиш ва жамғариш имкониятини беради.

Банк ҳисобварақлари қуйидаги турларга бўлинади:

  • Талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи. Мижозларнинг биринчи талаби биланоқ бериладиган ёки ўтказиб бериладиган маблағларнинг ҳисоби юритиладиган банк ҳисобварағи.
  • Жамғарма депозит ҳисобварағи. У мижозларнинг даврий бадаллари асосида шаклланиб, муайян мақсадни амалга ошириш учун жамғариладиган ва шу мақсад учун йўналтириладиган ёхуд шартнома бекор қилиниши натижасида қайтариладиган маблағлар ҳисоби юритиладиган банк ҳисобварағи.
  • Муддатли депозит ҳисобварағи. Шартномада қатъий келишилган муддатга қўйилган мижозларнинг маблағлари ҳисоби юритиладиган банк ҳисобварағи.
  • Металл ҳисобварағи. Банклар томонидан мижозларга қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга ошириш ва уларнинг ҳисобини юритиш учун очиладиган ҳисобварақ.
  • Вакиллик ҳисобварағи. Банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ёки бошқа банкда, шунингдек, вакиллик ҳисобварағи очиш ваколатига эга бўлган ташкилотларнинг Марказий банкда очилган, банклараро тўловларни ўтказишга ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга мўлжалланган ҳисобварақ.

Банк ҳисобварағи нима учун керак?

  1. Молиявий операцияларни тез ва қулай амалга ошириш.
  2. Жамғармаларни хавфсиз сақлаш.
  3. Тўловлар ва бошқа пул ўтказмаларини осон амалга ошириш.

Ҳисобварақларни қандай очиш мумкин?

Ўзбекистонда банк ҳисобварақларини очиш Марказий банкнинг Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномасига асосан амалга оширилади.

Банк ҳисобварағини очиш учун қадамлар:

  1. Банк танлаш. Мижозларга қулай шароитлар ва хизматлар тақдим этувчи банкни танлаш муҳим ҳисобланади.
  2. Ариза топшириш. Мижоз ҳисобварақ очиш учун ариза тўлдиради. Ариза шаклини банкда ёки унинг расмий веб-сайтида топиш ва тўлдириш мумкин.
  3. Шартнома тузиш. Банк ва мижоз ўртасида ҳисобварақ очиш шартномаси имзоланади. Ушбу шартнома тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради.

Ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг, банк бир иш куни ичида ҳисобварақ очиб беради. Ҳисобварақ очиш учун қўшимча тўлов талаб қилинмайди. Банклар филиаллари ҳақидаги маълумотни Марказий банк расмий сайтидан олиш мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+