11 915.640 so‘m

increase

28.920

13 749.460 so‘m

increase

32.190

146.190 so‘m

decrease

-0.180

11 915.640 so‘m

increase

28.920

13 соат аввал
Банк
142

AVO Bank, БРБ ва Микрокредитбанк: мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга банклар маълум қилинди

2026 йилнинг II чорагида банклар фаолияти юзасидан Марказий банкка жами 11 331 та мурожаат келиб тушди. 

Мижозлар сонига нисбатан мурожаатлар улушини акс эттирувчи индексда AVO Bank 4,42 кўрсаткич билан биринчи ўринни эгаллади. 

Шунингдек, рўйхатдан TBC Bank, Anor Bank, InFinBank, Туронбанк, Асакабанк ва бошқалар ўрин олган.

AVO Bank, БРБ ва Микрокредитбанк: мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга банклар маълум қилинди

Марказий банк 2026 йилнинг II чорагида ўзига бевосита ҳамда бошқа давлат органлари орқали келиб тушган мурожаатлар асосида тижорат банкларининг мурожаатлар индексини ҳисоблаб чиқди.

Индекс банкнинг жами мурожаатлардаги улушини унинг жами банк мижозлари сонидаги улушига бўлиш орқали аниқланади. Масалан, AVO Bankнинг 4,42 кўрсаткичи банкка мижозлар бозоридаги улушига нисбатан 4,42 баравар кўп мурожаат тўғри келганини англатади. Бу мижозларнинг 4,42 фоизи банк устидан шикоят қилган дегани эмас.

Энг салбий кўрсаткичга эга банклар ўнталиги қуйидагича шаклланди:

  • AVO Bank — 4,42;
  • Бизнесни ривожлантириш банки — 2,78;
  • Микрокредитбанк — 2,69;
  • TBC Bank — 2,63;
  • Anor Bank — 1,84;
  • Invest Finans Bank — 1,46;
  • Туронбанк — 1,46;
  • Асакабанк — 1,28;
  • Ипотека банк — 1,09;
  • Капиталбанк — 1,07.

AVO Bank’нинг индекси иккинчи ўриндаги Бизнесни ривожлантириш банкиникидан қарийб 1,6 баравар, ўнинчи ўриндаги Капиталбанкникидан эса 4,1 баравар юқори бўлди.

Марказий банк қайд этишича, мижозлар сонига нисбатан мурожаатлар улушининг юқорилиги банкларда маҳсулот ва хизматлар шартларини етарли тушунтириш, мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериш ҳамда такрорий шикоятларга сабаб бўлаётган тизимли камчиликларни бартараф этиш зарурлигини кўрсатади.

Регулятор банкларга мурожаатлар сабабларини чуқур таҳлил қилиш, уларни кўриб чиқиш жараёнларини такомиллаштириш, хизмат кўрсатиш сифати ва ички назоратни кучайтиришни тавсия қилди.

Мазкур индекс банкларнинг молиявий барқарорлиги ёки ишончлилигини баҳоламайди. Ҳисобот чорагида 100 тадан кам мурожаат келиб тушган банклар бўйича ҳам индекс ҳисобланмаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+