12 010.450 so‘m

decrease

-13.160

13 200.690 so‘m

decrease

-36.100

145.640 so‘m

increase

0.100

12 010.450 so‘m

decrease

-13.160

6 соат аввал
Банк
76

Эндиликда ходимлар иш ҳақини ўзи танлаган банк картасига олиши мумкин бўлади

Хусусий сектор ходимлари эндиликда иш берувчиси қайси банк хизматидан фойдаланишидан қатъи назар, иш ҳақини ўзлари танлаган банк картаси ёки электрон ҳамёнга олиши мумкин. Янги имконият “Маблағларни тақсимлаш маркази” тизими орқали амалга оширилади. 

Эндиликда ходимлар иш ҳақини ўзи танлаган банк картасига олиши мумкин бўлади

Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Янги тизим ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловларни қабул қилиш учун банкни мустақил танлаш имконини беради. Бунда иш берувчи ва ходимнинг бир банк хизматларидан фойдаланиши шарт эмас.

Тизимдан фойдаланиш учун ходим ўзига қулай банкни танлаб, ушбу банкдаги картаси ёки электрон ҳамёнининг реквизитларини иш берувчининг бухгалтериясига тақдим этиши керак.

Шундан сўнг иш берувчига хизмат кўрсатувчи банк тўлов маълумотларини “Маблағларни тақсимлаш маркази”га юборади. Тизим маълумотларни текширади ва маблағларни ходим танлаган банкка йўналтиради.

Натижада бир ташкилотда ишловчи ходимлар иш ҳақини турли банкларнинг карталари ёки электрон ҳамёнларига олишлари мумкин бўлади.

Марказий банкнинг қайд этишича, ҳозирча тизимнинг фақат биринчи версияси ишга туширилган бўлиб, у хусусий сектор ташкилотлари учун ишлайди.

Кейинги янгиланишларда фойдаланувчилар таклифлари инобатга олиниб, тизимга янги имкониятлар қўшилиши режалаштирилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+