12 704.020 so‘m

increase

100.500

14 871.330 so‘m

increase

194.530

162.430 so‘m

increase

1.490

12 704.020 so‘m

increase

100.500

21 соат аввал
Иқтисодиёт

2025 йил 6 ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси $37 млрдга етди

2025 йилнинг дастлабки ярмида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 37 миллиард долларга етиб, ўтган йилга нисбатан 16 фоиздан ортиқ ўсди. 

Экспортда асосий улуш олтин ҳиссасига ($6,5 млрд) тўғри келган бўлса, импортда машина ва техник ускуналар етакчи бўлди. 

Ташқи савдодаги энг йирик ҳамкор Хитой бўлиб, умумий савдонинг 17 фоизи ушбу давлат ҳиссасига тўғри келмоқда.

2025 йил 6 ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси $37 млрдга етди
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 37 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан $5,1 млрдга ёки 16,1 фоизга ошган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларида келтириб ўтилган.

Экспорт

Ҳисобот даврида экспорт ҳажми $16,9 млрдни ташкил этди. Бу эса ўтган йилга нисбатан 29,1 фоизлик ўсишни англатади. Экспорт ҳажмидаги бу сезиларли ўсиш, асосан, олтин экспорти ҳисобига юзага келган.

Ўзбекистон 2025 йилнинг дастлабки олти ойида умумий қиймати $6,5 млрдлик олтин экспорт қилган. Таққослаш учун, 2024 йил давомида экспорт қилинган олтин ҳажми $7,5 млрдни ташкил этган эди. Шундай қилиб, жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакат деярли бутун ўтган йилги даражадаги олтин экспортини амалга оширди.

Бу ҳолатни жаҳон бозорида олтин нархининг кескин ошгани билан изоҳлаш мумкин. Жаҳон Олтин Кенгашининг ҳисоботи бўйича, Ўзбекистон 27 тонна соф олтин экспорт қилган ҳолда энг йирик экспортчи давлат бўлиб қолмоқда.

Бироқ, июнь ойига келиб олтин ҳажми физик жиҳатдан қарийб 10 тоннага кўпайди, бу эса қиймат жиҳатдан $763 млнлик ўсишни англатади. Натижада олтин захиралари $38,4 млрдга етди.

Бу ҳолат Ўзбекистон учун кетма-кет тўрт ой давом этган олтин экспорти даври тугаганидан дарак беради. Нарх тушиши туфайли мамлакат олтинни ушлаб туриш ёки сотиб олишга эътибор қаратаётган бўлиши мумкин.

Олтиндан ташқари, асосан саноат товарлари (10,9 %), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (7,2 %), кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (5,8 %) ва минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш материаллар (4,3 %) ҳиссаси юқори бўлди.

Импорт

Шу даврда мамлакатнинг импорт ҳажми $20,1 млрдни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 7 фоизга кўпайган. Импорт таркибида қуйидаги товарлар етакчи ўринларни эгаллади:

  • Машиналар ва транспорт воситалари — 32,9 %
  • Саноат маҳсулотлари — 16,0 %
  • Кимёвий воситалар ва шу каби маҳсулотлар — 12,9 %

Ташқи савдо ҳамкорлари

Ўзбекистон ташқи савдосидаги энг йирик ҳамкор мамлакат сифатида Хитой етакчиликни сақлаб қолмоқда. 2025 йилнинг олти ойида Хитой билан амалга оширилган савдо ҳажми $6,6 млрдни ташкил этди (шундан экспорт – $0,9 млрд, импорт – $5,6 млрд). Бу умумий ташқи савдонинг 17 фоизига тенг.

Иккинчи йирик савдо ҳамкор – Россия. Ушбу давлат билан умумий савдо ҳажми $6 млрд бўлиб, экспорт $2 млрд, импорт эса $4 млрдга тенг.

Учинчи ўринда эса Қозоғистон турибди. Ушбу қўшни давлат билан ташқи савдо айланмаси $2,2 млрдни ташкил этди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+