11 968.590 so‘m

increase

16.350

14 020.010 so‘m

increase

56.210

147.740 so‘m

decrease

-0.070

11 968.590 so‘m

increase

16.350

12 декабрь, 2025
Банк
363

Apex Bank бошқарув раиси лавозимидан кетди

Сергей Гимадиев Apex Bank бошқарув раиси лавозимидан кетди. Унинг ваколатлари бир ҳафта аввал иш бошлаган Ольга Нумановага вақтинча юклатилди.

Apex Bank бошқарув раиси лавозимидан кетди

Apex Bank бошқарув раиси Сергей Гимадиев лавозимидан кетди. Бу ҳақда банк Кузатув кенгашининг 10 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилиши баённомасида маълум қилинди.

Ҳужжатга кўра, Гимадиевнинг ваколатлари 10 декабрдан бошлаб тугатилди.

Сергей Гимадиев 2024 йил май ойида “Asia Alliance Bank” бошқарув раиси лавозимидан Апех Банкка ўтиб, бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланган эди. Орадан бир йил ўтиб, 2025 йил май ойида у банк бошқарув раиси лавозимини эгаллаган.

Apex Bank бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажариш Ольга Нумановага юклатилди.

Маълумот учун, 27 ноябрь куни “InFinBank” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда банкнинг амалдаги бошқарув раиси Ольга Нуманованинг ваколатлари муддатидан олдин — 28 ноябрдан тугатилган. Шундан сўнг Нуманова Apex Bank бошқаруви раиси биринчи ўринбосари сифатида фаолият юрита бошлаган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+