Янги тарихий рекорд: Илон Маскнинг бойлиги $447 миллиардга етди
Миллиардер бойлиги бир кунда қарийб $63 млрдга кўпайган. У мазкур натижага эришган тарихдаги биринчи инсон бўлди.
Илон Маск молиявий рекордларни янгилашда давом этмоқда. Чоршанба куни унинг соф бойлиги Bloomberg миллиардерлар индексига кўра, $447 миллиардга етиб, $400 миллиарддан ошган тарихдаги биринчи инсонга айланди. Бу ҳолатга Tesla, SpaceX ва xAI каби компанияларининг бозор капитали юқорилаши сабаб бўлган.
SpaceX: Ички улушлар савдоси компаниянинг қийматини $350 миллиардга олиб чиқди.
Tesla: Акциялари биржа савдоларида $424,77 даражасига етиб, йил бошидан бери 71% га ошди.
xAI: Май ойидан бери компаниянинг қиймати икки баробарга ошиб, $50 миллиардга етди.
Булар Маскнинг бойлигини бир кунда $62.7 миллиардга кўпайтирди.
Бироқ шуни ёддан чиқармаслик керакки, миллиардер мазкур компанияларда фақатгина маълум миқдордаги акцияларга эгалик қилади.
Доналд Трампнинг президентликка қайта сайланиши Маск компаниялари ўсиши учун катта туртки берди. Унинг маъмурияти автоматлаштирилган транспорт тизимларига доир тартибларни енгиллаштириши ва рақобатчиларга солиқ имтиёзларини бекор қилиши Tesla акцияларининг ўсишига сабаб бўлди.
Кўпроқ: Дунёнинг энг бой одами Илон Маск энди Американинг энг катта сиёсий донори
Умуман олганда, 2024 йилда Маскнинг умумий бойлиги $218 миллиардга ошди. Шунингдек, илк марта дунёнинг 500 та энг бой инсонининг умумий бойлиги $10 триллиондан юқори миқдорди ташкил этди.
Илон Маск муваффақиятларига қарамай, ўтган ҳафтада Делавер судида 2018 йилда Тесла томонидан унга тайинланган $100 миллиардлик мукофот пули бўйича суд жараёнида ютқазди. У ушбу қарорни “мутлақ коррупция” деб атаб, апелляцияга мурожаат қилишини маълум қилди. Агар суд апелляцияни қаноатлантирмаган тақдирда ҳам, Маск дунёнинг энг бой инсони бўлиб қолаверади.