11 987.890 so‘m

decrease

-2.650

13 114.750 so‘m

decrease

-22.090

145.410 so‘m

decrease

-0.830

11 987.890 so‘m

decrease

-2.650

Якин 23 дақиқа ичида
Банк
64

Uzum Nasiya микроқарзларини берувчи TezCoin микромолия ташкилотлари бозорининг 61 фоизини эгаллади

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистонда кўрсатилган жами микромолия хизматларининг қарийб 25 фоизи биргина TezCoin ҳиссасига тўғри келди. 

Компаниянинг хизматлари ҳажми бир йилда қарийб уч баравар ошиб, 27,3 трлн сўмга етган, микромолия ташкилотлари сегментидаги улуши эса 50 фоиздан 61 фоизга кўтарилган. 

TezCoin Uzum Nasiya орқали микроқарзлар ажратади. 

Uzum Nasiya микроқарзларини берувчи TezCoin микромолия ташкилотлари бозорининг 61 фоизини эгаллади

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида микромолия хизматларининг умумий ҳажми 109,9 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 фоизга ошди. Бу ҳақда Марказий банкнинг микромолия хизматлари бозори шарҳида маълум қилинди.

Хусусан, микромолия ташкилотлари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 2,3 баравар ошиб, 44,4 трлн сўмга етган. Натижада уларнинг умумий микромолия бозоридаги улуши бир йил ичида 18,5 фоиздан 40,4 фоизга кўтарилган.

Сегментдаги энг йирик иштирокчи Uzum Nasiya орқали микроқарзлар ажратувчи TezCoin бўлиб қолмоқда. Компания томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойидаги 9,5 трлн сўмдан жорий йилнинг мос даврида 27,3 трлн сўмга етган. Бу 187 фоизлик ўсиш дегани.

Шу тариқа, TezCoin’нинг микромолия ташкилотлари сегментидаги улуши бир йил ичида 50 фоиздан 61 фоизга кўтарилган. Микромолия ташкилотлари хизматлари ҳажмидаги 25,2 трлн сўмлик ўсишнинг қарийб 71 фоизи биргина TezCoin ҳиссасига тўғри келган.

Таққослаш учун, январь–сентябрь ойларида энг йирик микромолия ташкилотлари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми қуйидагича бўлган:

  • TezCoin — 27,3 трлн сўм (61%);
  • Shaffof-Moliya — 3,1 трлн сўм (7%);
  • TBC Credit — 1,9 трлн сўм (4%);
  • қолган 139 та ташкилот — 12 трлн сўм (27%).

TezCoin’нинг жорий йил тўққиз ойлик кўрсаткичи 2025 йил давомида қайд этилган 15,2 трлн сўмлик натижадан ҳам қарийб 80 фоизга юқори.

TezCoin ва Shaffof-Moliya Uzum Nasiya платформаси орқали молиявий хизматлар кўрсатади. Икки ташкилотнинг ҳиссасига микромолия ташкилотлари томонидан кўрсатилган жами хизматларнинг 68 фоиздан ортиғи тўғри келмоқда.

Uzum Bank расмий сайтида банк картасига ажратиладиган микроқарзлар “Uzum Fintech Hub” ва TezCoin микромолия ташкилоти орқали тақдим этилиши кўрсатилган.

Марказий банкнинг алоҳида статистик маълумотларига кўра, 1 октябрь ҳолатига TezCoin’нинг кредит портфели 7,8 трлн сўмни ташкил этган. Бу Ўзбекистондаги барча микромолия ташкилотлари кредит портфелининг 38,8 фоизига тенг.

Компаниянинг муаммоли кредитлари ҳажми 125 млрд сўмни ёки кредит портфелининг 1,6 фоизини ташкил этган. Сектор бўйича ушбу кўрсаткич 2,7 фоизга тенг.

Банклар ва ломбардлар ҳам ҳисобга олинса, Ўзбекистонда январь–сентябрь ойларида кўрсатилган барча микромолия хизматларининг қарийб 25 фоизи биргина TezCoin ҳиссасига тўғри келган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+