11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

13 329.150 so‘m

decrease

-108.120

146.750 so‘m

increase

0.790

11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

Якин 3 соат ичида
Банк
24

UZCARD 9 ойда 1,6 трлн сўм соф фойда олди — деярли барча банклардан кўпроқ

UZCARD’нинг соф фойдаси бир йилда 73 фоизга ошиб, тўққиз ойнинг ўзида ўтган йилги жами натижадан юқори бўлди. Компания фойда ҳажми бўйича мамлакатдаги 34 та банк ичида фақат Ипотека-банкдан ортда қолди. Шу даврда UZCARD’нинг тушуми 36,5 фоизга кўпайиб, 2,09 трлн сўмга етди.

UZCARD 9 ойда 1,6 трлн сўм соф фойда олди — деярли барча банклардан кўпроқ

“Ягона умумреспублика процессинг маркази” АЖ (UZCARD) 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 1 трлн 608,9 млрд сўм соф фойда олди. Бу ҳақда компаниянинг молиявий ҳисоботида маълум қилинган.

UZCARD’нинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 678,9 млрд сўм ёки 73 фоизга ошди. Бир йил олдин компания тўққиз ойни 930 млрд сўм соф фойда билан якунлаган эди.

Ушбу натижа билан UZCARD Ўзбекистондаги 34 та банкдан 33 тасини ортда қолдирди. Хусусан, шу даврда Ўзмиллийбанк 1 трлн 552,2 млрд сўм, Ҳамкорбанк 1 трлн 480,4 млрд сўм, Капиталбанк эса 1 трлн 313 млрд сўм соф фойда олган. Фақат Ипотека-банк 2 трлн 72,3 млрд сўм билан UZCARD’дан юқори натижа қайд этган.

Шунингдек, UZCARD тўққиз ойнинг ўзида ўтган йилги тўлиқ йиллик фойдасидан ҳам ошиб кетган. Компания 2025 йилда қарийб 1,3 трлн сўм соф фойда олган эди. 

Ҳисобот даврида компаниянинг тушуми 1,53 трлн сўмдан 2,09 трлн сўмга етиб, 36,5 фоизга кўпайган. Унинг қарийб 91 фоизи ёки 1,9 трлн сўми транзаксияларни қайта ишлаш учун олинадиган комиссиялар ҳисобига шаклланган. Ушбу йўналишдаги даромад бир йилда 38,9 фоизга ошган. Транзаксияга боғлиқ бўлмаган процессинг комиссияларидан тушум эса 16,1 фоизга кўпайиб, 187,5 млрд сўмни ташкил этган.

Харажатлар ҳам ошган. Ходимларга сарфлар 155,5 млрд сўмдан 180,1 млрд сўмга, маҳсулотларни илгари суриш ва мижозларни жалб қилиш харажатлари 124 млрд сўмдан 164 млрд сўмга етган. Процессинг ва ускуналарга хизмат кўрсатиш харажатлари эса 49 фоизга кўпайиб, 48,4 млрд сўмни ташкил этган.

Натижада компаниянинг операцион фойдаси 41,5 фоизга ошиб, 1,45 трлн сўмга етган.

Айни пайтда компаниянинг солиқ харажатлари сезиларли кўпайган. Uzcard 2026 йил 1 апрелдан IT Park резиденти мақомини йўқотиб, фойда солиғининг 0 фоизлик имтиёзли ставкасидан 15 фоизлик стандарт ставкага ўтган. Натижада жорий фойда солиғи харажати ўтган йилги 3,7 млрд сўмдан 175,2 млрд сўмга етган.

Январь–сентябрь ойларида акциядорларга 1,28 трлн сўм дивиденд ҳисобланган. 30 сентябрь ҳолатига компаниянинг активлари йил бошига нисбатан 29,8 фоизга ошиб, 1,41 трлн сўмга, хусусий капитали эса 40,4 фоизга кўпайиб, 1,14 трлн сўмга етган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+