12 938.010 so‘m

increase

22.940

14 673.000 so‘m

increase

13.100

158.730 so‘m

increase

2.300

12 938.010 so‘m

increase

22.940

1 кун аввал
Иқтисодиёт

UzAuto Motors АЖ уч ойда рекорд даражада — қарийб 2,8 трлн сўм соф фойда олди

UzAuto Motors ўтган йилнинг учинчи чорагига оид молиявий ҳисоботини очиқлади. Ушбу давр якунларига кўра, компания қарийб 2,8 триллион сўм (тахминан 213 миллион доллар) миқдорида соф фойда кўрган.

 

Таққослаш учун, айни шу чоракда Ўзбекистондаги бирор бир банк UzAuto Motors каби даромад кўрмаган.

UzAuto Motors АЖ уч ойда рекорд даражада — қарийб 2,8 трлн сўм соф фойда олди
Фото: AI / Pinkod.uz

UzAuto Motors АЖ 2025 йил май ойида ўтган йилнинг учинчи чорагига оид молиявий ҳисоботини эълон қилди. 

Ушбу давр якунларига кўра, компания қарийб 2,8 триллион сўм (тахминан 213 миллион доллар) миқдорида соф фойда кўрган. Бу кўрсаткич UzAuto Motors тарихида, молиявий ҳисоботларни оммага эълон қила бошлаганидан буён, рекорд даража ҳисобланади. Қолаверса, бу натижа 2015, 2016, 2017, 2018 ва 2019 йиллардаги йиллик соф фойда миқдоридан ҳам юқори.

Таққослаш учун, айни чоракда Ўзбекистондаги бирор бир банк UzAuto Motors каби даромад кўрмаган.

Компаниянинг балансдаги жами активлари ҳозирда 31 триллион сўмни ташкил этмоқда. Бу рақам ҳисобот даври бошидан бери 5 трлн сўмдан ортиққа камайган. 

Компания ўтган йил июль-сентябрь ойларида маҳсулотлар сотишдан жами 40,6 трлн сўм даромад кўрган бўлиб, шундан 7,1 трлн сўмлик қисми соф ялпи фойда ҳисобига тўғри келади. 

Шунингдек, компания ушбу даврда 713,5 миллиард сўм миқдорида фойда солиғи тўлаган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар кўп дегани.

Умуман олганда, барча харажатлар чегириб ташланганда UzAuto Motors 2 трлн 754 млрд сўм соф фойда олди. 


Эслатиб ўтиш керак, 2025 йил 1 майдан бошлаб, янги электромобиллар учун утилизация йиғими тўрт бараварга оширилди.

Ҳукумат қарорига кўра, ишлаб чиқарилганига уч йилгача бўлган электромобиллар учун йиғим базавий ҳисоблаш миқдорининг 120 баравари этиб белгиланган (аввал 30 баравар). Ишлаб чиқарилганига уч йилдан ортиқ бўлган электромобиллар учун эса бу кўрсаткич БҲМнинг 210 бараварига етказилади (аввалги 90 бараварга нисбатан).

Мазкур тартиб кучга кириши натижасида, йил бошидан бери кескин камайган автомобиль импорти янада қисқариши мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+