11 972.350 so‘m

decrease

-17.650

13 852.010 so‘m

decrease

-14.430

147.520 so‘m

decrease

-0.030

11 972.350 so‘m

decrease

-17.650

3 кун аввал
Иқтисодиёт
40

Трамп тарифлардан тушган маблағлардан америкаликларга 2 000 долларлик дивиденд ваъда қилмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп глобал тарифлардан “триллионлаб доллар” тушаётгани ва бу маблағ эвазига америкаликларнинг аксариятига 2 000 доллардан тўланиши мумкинлигини таъкидлади. Аммо иқтисодчилар бундай ваъдалар ҳақиқатга мос келмаслигини, тарифлардан ҳозиргача атиги 120 миллиард доллар жамлангани ва тўловларни амалга ошириш учун камида 300 миллиард доллар кераклигини қайд этмоқда.

Трамп тарифлардан тушган маблағлардан америкаликларга 2 000 долларлик дивиденд ваъда қилмоқда
Фото: AI / Pinkod.uz

Президент Доналд Трамп америкаликларнинг аксарияти 2 000 долларлик “дивиденд” олиши мумкинлигини айтиб, АҚШга тарифлардан “триллионлаб доллар” тушаётгани ҳақида даъво қилди. Бу ҳақда Times нашри хабар бермоқда

“Тарифларга қарши бўлган одамлар аҳмоқдир. Биз ҳозир дунёдаги энг бой, энг ҳурматли давлатмиз. Биз триллионлаб доллар ишлаб оляпмиз ва тез орада улкан қарзимизни тўлашни бошлаймиз… АҚШга рекорд даражада инвестициялар киряпти, завод ва фабрикалар жойлашмоқда”, — деди Трамп Truth Social орқали. 

“Ҳар бир кишига (юқори даромадли одамлар бундан мустасно) камида 2 000 доллардан дивиденд тўланади”.

Трамп ўз фикрини яна такрорлади ва Truth Social’даги 11 миллион кузатувчисига: 

“2 000 долларлик тўловлардан ортиб қолган барча пул миллий қарзни сезиларли даражада камайтириш учун ишлатилади”, -деб ёзди.

Бу Трампнинг тарифлардан тушган маблағлар ҳисобидан америкаликларнинг аксариятига нақд тўлов ёки солиқ қайтарилиши ҳақида гапириши биринчи марта эмас. Аммо шу пайтгача унинг маъмурияти ушбу ваъдани амалга оширмаган.

Трамп нима таклиф қилмоқда ва дивиденд қаердан олинади?

Трамп америкаликларга (юқори даромадли одамлар мустасно) 2 000 долларлик тўлов таклиф қилмоқда.

Дивиденд Трампнинг глобал тарифларидан тушган маблағлардан молиялаштирилади. У ушбу тарифларни “Озодлик куни” деб атаган тадбирда эълон қилган эди. Тарифлар ҳам даромад, ҳам баҳс-мунозарага сабаб бўлган.

Президент тарифлардан тушган маблағлар тез орада давлат қарзни ҳам тўлашга йўналтирилишини айтди. Давлат қарзи ҳозирда 38 триллион доллардан ортиқни ташкил қилмоқда

Аммо таҳлилчиларга кўра, Трампнинг бу гаплари унчалик ҳам ҳақиқатга яқин эмас. Ҳозиргача тарифлардан йиғилган жами маблағ $120 млрдни ташкил қилади. Tax Foundation витсе-президенти Эриcа Ёркнинг айтича, бой бўлмаганларга 2 000 доллар толаш учун $300 млрд маблағ керак бўлади. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+