12 053.460 so‘m

decrease

-63.890

14 026.610 so‘m

decrease

-42.850

152.430 so‘m

increase

2.940

12 053.460 so‘m

decrease

-63.890

6 кун аввал
Иқтисодиёт
115

АҚШ давлат қарзи илк бор 38 триллион доллардан ошди

АҚШнинг давлат қарзи 21 октябр ҳолатида 38 триллион 19 миллиард доллардан ошиб, тарихий даражани янгилади. Охирги фискал йилда федерал бюджет тақчиллиги 1,8 триллион долларга етган.

АҚШ давлат қарзи илк бор 38 триллион доллардан ошди
Фото: AI / Pinkod.uz

АҚШда давлат қарзи тарихда биринчи марта 38 триллион доллардан ошди. Ғазначилик департаментининг маълумотига кўра, 21 октябрь ҳолатига қарз миқдори 38 триллион 19 миллиард долларга етган.

Ушбу ҳолат августда 37 триллион долларлик қарз миқдоридан ўтилганидан атиги икки ой ўтиб, 36 триллион долларлик чегарадан ўтилганидан эса ҳали бир йил ҳам ўтмай содир бўлди.

Сўнгги йилларда АҚШнинг давлат қарзи тез суръатда ўсмоқда. Бунга аҳолининг қариши, ижтимоий таъминот ва тиббий суғурта дастурларига сарфлар кўпайгани сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, қарз бўйича тўланадиган фоизлар ҳам кескин ошган. Бунга инфляцияни жиловлаш учун Марказий банк томонидан оширилган фоиз ставкалари таъсир қилмоқда.

Ўтган молиявий йилда АҚШ ҳукумати 1,8 триллион долларлик бюджет тақчиллигига йўл қўйди. Мутахассислар бу рақамлар кейинги йилларда янада ортишини тахмин қилмоқда.

Конгресс бюджет бошқармаси (CБО) ҳисоб-китобига кўра, давлат қарзи 2025 йилда ЯИМнинг 100 фоизига тенг бўлса, 2035 йилга бориб 120 фоизга чиқади. Шу даврда йиллик бюджет тақчиллиги 2,6 триллион долларга етиши кутилмоқда.

Фоиз тўловлари эса бугунги 1 триллион доллардан 2035 йилда 1,8 триллион долларга чиқади. Кейинги ўн йилликда федерал харажатлар 88 триллион доллар, солиқ тушумлари эса 65 триллион доллардан ошиши прогноз қилинмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+