12 967.000 so‘m

increase

11.740

13 352.120 so‘m

increase

25.040

126.490 so‘m

increase

0.050

12 967.000 so‘m

increase

11.740

11 декабрь, 2024
Банк

Тимур Ишметов Марказий банк раиси этиб тайинланди

Ишметов аввал ҳам ушбу тизимда, Марказий банк раиси биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Тимур Ишметов Марказий банк раиси этиб тайинланди
Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши Президент тақдимномасига мувофиқ, Тимур Ишметовни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Тимур Аминджанович Ишметов 1979 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институтининг Молия ва кредит факультетини тамомлаган. 2008 йилда Буюк Британиянинг Бирмингем университетининг Халқаро пул ва банк соҳасида магистр даражасини олган. 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Касбий фаолияти:

  • 2000—2001: Марказий банк валюта операциялари бўлими етакчи иқтисодчиси

  • 2001—2004: Валюта айирбошлаш ва ташқи алоқалар бўлими бошлиғи

  • 2004—2009: Халқаро захираларни бошқариш бўлими бошлиғи

  • 2009—2010: Ички бозор операциялари департаменти директори

  • 2010—2017: Валютани тартибга солиш ва назорат қилиш департаменти директори

  • 2017: Давлат инвестиция қўмитаси раиси биринчи ўринбосари

  • 2017—2019: Марказий банк раиси биринчи ўринбосари

  • 2019—2020: Молия вазирининг биринчи ўринбосари

  • 2020—2022: Молия вазири

  • 2022—2024: Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мамаризо Нурмуратов Марказий банк бошқаруви раиси лавозимидан озод этилгани маълум қилинган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+