12 928.270 so‘m

increase

18.470

13 462.210 so‘m

increase

46.350

129.660 so‘m

increase

0.570

12 928.270 so‘m

increase

18.470

11 декабрь, 13:11
Янгиликлар

Марказий банк раиси ўзгариши кутилмоқда

Президент томонидан Олий Мажлис Сенатига регулятор раисини эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

 

Тимур Ишметов эса Марказий банк раиси бўлиши кутилмоқда.

Марказий банк раиси ўзгариши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Олий Мажлис Сенатига Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Конституциянинг 95-моддасига кўра, Марказий банк раиси Президентнинг Олий Мажлис Сенатига киритилган тақдимномаси орқали лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Mamarizo Nurmuratov appointed Chairman of the Board of the Central Bank of  the Republic of Uzbekistan
Мамаризо Нурмуратов

Нурмуратов Мамаризо Бердимуратович 1960 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1982 йилда Ленинград иқтисодиёт ва молия институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. Банк тизимида 17 йиллик тажрибага эга.

Марказий банкдаги фаолиятини 1993 йилда бошлаган:

  • 1993-1996 — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки илмий тадқиқотлар маркази директори.
  • 1996-2000 — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси биринчи ўринбосари.
  • 2000-2004 — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири.
  • 2004-2006 — Самарқанд вилояти ҳокими.
  • 2006-2017 — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси маслахатчиси.
  • 2017 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тимур Ишметов

Хабарларга кўра, Марказий банк бошқаруви раиси лавозими учун асосий номзод сифатида Тимур Ишметов кўриб чиқилмоқда. Ҳозирда вазифани вақтинча бажариш раиснинг биринчи ўринбосари Нодирбек Сайдуллаев зиммасига юклатилган.

Тимур Ишметов 2022 йил 30 декабрдан бери Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2024 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+