Telegram 2025 йилдаги илк янгиланишни тақдим этди
Мессенжерда коллекцияланадиган ҳадялар, хабарларни қидириш филтрлари, илова ичидаги QR-код сканери ва бошқа имкониятлар пайдо бўлди.
Телеграм янги йилни 2025 йилдаги биринчи янгиланиш билан бошлади. Бу янгиланиш бошқа фойдаланувчиларга ўтказиш ёки қайта юбориш мумкин бўлган коллекцияланадиган ҳадялар, ҳодисалар ҳақидаги хизмат хабарларига реакциялар, хабарларни қидириш учун филтрлар, илова ичидаги QR код сканери ва бошқа кўплаб янгиликларни ўз ичига олади.
Коллекцияланадиган ҳадялар
Энди Телеграмда олинган ҳадяларни коллекцияланадиган ноёб асарларга айлантириш имконияти мавжуд. Ушбу янгиланиш қуйидаги хусусиятларни ўз ичига олади:
Ушбу янгиланишда ҳадяларни бошқа фойдаланувчиларга ўтказиш ёки NFT бозорларида сотиш мумкин. Коллекцияланадиган ҳадялар махсус фон ранги, белгиси ва рақам каби тасодифий хусусиятларга эга. 20 дан ортиқ мавжуд ҳадялар коллекцияланадиган қилиб янгиланиши мумкин бўлиб, жами 1400 дан ортиқ ноёб вариантлар яратилади. Янги кўринишларни яратиш Telegram “юлдузлари” орқали амалга оширилади.
Хизмат хабарлари учун реакциялар
Ҳодисаларга оид хизмат хабарларига реакциялар қўшиш имконияти жорий этилди. Ушбу янгилик ҳадя учун миннатдорчилик билдириш ёки янги аъзоларни кутиб олиш имкониятини беради. Шунингдек, чақирувлар, чат фонини янгилаш ва ютуқли ўйинлар каби ҳолатлардаги хизмат хабарларида қўлланилади.
Хабарларни қидириш филтрлари
Чатлар рўйхатидаги қидирув функцияси янги фильтрларга эга бўлди. Бу филтрлардан фойдаланиб, фақат шахсий чатлар, гуруҳлар ёки каналлардан хабарларни топиш ва қидирув натижаларини медиага кўра саралаш мумкин.
Учинчи томонлардан тасдиқлаш
Telegram’да ташкилот ва муассасалар учун учинчи томон тасдиқлаш функцияси жорий этилди. Ушбу функция фирибгарликларнинг олдини олиш ва ёлғон ахборотларни камайтириш имконини беради. Тасдиқланган ҳисобларда кичик логотип ва батафсил изоҳ кўрсатилади.
Жилд номларида махсус эможи
Telegram Premium фойдаланувчилари учун жилд номларига махсус эможилар қўшиш имконияти тақдим этилди. Бу жилдларни янада ифодали қилишга ёрдам беради.
QR кod сканери
Telegram иловасининг камера функцияси энди QR кодларни аниқлайди ва ҳаволаларни браузерда очади. Камерани тезда очиш учун Android иловасида камера белгисини босиш ёки iOS иловасида асосий экранда ўнгга суриш кифоя.
Telegram монетизацияси муваффақияти
Мессенжер 2021 йилдан бошлаб барқарор монетизация функцияларини жорий қилди ва Premium обуналар, махфийликни қадрловчи рекламалар ҳамда Telegram “юлдузлар” туфайли фойда олишга эришди.
2025 йилнинг ушбу биринчи янгиланиши билан Telegram мессенжери ўз фойдаланувчиларини устувор қўйишни давом эттиришини таъкидлади. Янги функциялар йил давомида ҳам тақдим этилиши кутилмоқда.