12 011.650 so‘m

increase

48.490

13 462.660 so‘m

increase

72.300

143.170 so‘m

increase

0.840

12 011.650 so‘m

increase

48.490

2 соат аввал
Технология
56

Telegram каналлардаги постлар учун тавсиялар лентасини тайёрламоқда

Telegram’нинг macOS учун синов версиясида турли каналлардаги постларни битта лентада ўқишга мўлжалланган “Янгиликлар” бўлимининг дастурий элементлари топилди. Унда фойдаланувчи танлаган каналлар ва қизиқишларга мос тавсиялар учун иккита алоҳида қисм кўзда тутилган. Функция ҳозирча ишга туширилмаган ва расман эълон қилинмаган. 

Telegram каналлардаги постлар учун тавсиялар лентасини тайёрламоқда

“Gram” нашрининг таҳлилига кўра, янги бўлим 15 октябрда чиқарилган бета-версияда аниқланган. У чатлар, қўнғироқлар ва созламалар сингари илованинг асосий менюсидаги мустақил бўлим сифатида ишлаб чиқилмоқда. 

Лента икки қисмдан иборат бўлиши кутилмоқда:

  • Added — “Қўшилганлар” — фойдаланувчи керакли каналларни қўшиб, ўз лентасини шакллантиради ва истамаган манбаларни олиб ташлайди;
  • For You — “Сиз учун” — танланган қизиқишларга мос постлар тавсия этилади.

Фойдаланувчи мавзуларни белгилаши ва кейинчалик уларни ўзгартириши мумкин. 

Янги бўлимда постларни қидириш, лентани пастга тортиб янгилаш, янги нашрлар сонини кўриш ва уларни ўқилган деб белгилаш имкониятлари ҳам кўзда тутилган. Фойдаланувчи лентадаги материалдан асл пост, канал ёки чатга бевосита ўтиши мумкин бўлади. 

Бироқ бета-версияни ўрнатишнинг ўзи функциядан фойдаланиш учун етарли эмас. “Gram” маълумотига кўра, лентанинг ишлаши Telegram серверлари томонидан фаоллаштирилишига боғлиқ. 

Тавсиялар қандай мезонлар асосида шакллантирилиши ҳозирча номаълум. Шунингдек, “Сиз учун” қисмида фойдаланувчи обуна бўлмаган каналларнинг постлари ҳам кўрсатилиши тасдиқланмаган. 

Агар бундай имконият жорий қилинса, канал муаллифлари учун янги аудиторияга чиқишнинг қўшимча йўли пайдо бўлиши мумкин. Фойдаланувчилар эса турли манбалардаги материалларни каналларни алоҳида очмасдан кузатиши мумкин бўлади.

Telegram аввал ҳам каналларни топишни енгиллаштирувчи функцияларни тақдим этган. Жумладан, 2023 йил ноябрида обуначилар таркибидаги ўхшашлик асосида очиқ каналларни тавсия қилиш имконияти қўшилган.  2024 йил апрелида эса қидирувда фойдаланувчи кузатадиган каналларнинг мавзусига мос бошқа каналларни кўрсатиш йўлга қўйилган. 

Янги лентанинг барча фойдаланувчилар учун ишга тушиш санаси, шунингдек, Android, iOS ва Windows’да жорий этиш режалари эълон қилинмаган. Синовдаги ишланманинг якуний версияга киритилиши ҳам ҳозирча кафолатланмаган. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+