11 794.880 so‘m

decrease

-25.520

13 685.600 so‘m

increase

1.120

138.670 so‘m

decrease

-0.380

11 794.880 so‘m

decrease

-25.520

4 дақиқа аввал
Технология
38

Қирғизистонда Telegram ва яна 10 та хорижий сервис блокланиши мумкин

Қирғизистон солиқ хизмати Telegram, Microsoft, Pinduoduo ва бошқа йирик хорижий компанияларнинг мамлакатдаги сервисларига киришни чеклаши мумкин. Бунга компаниялар Қирғизистонда электрон хизматлар кўрсатаётганига қарамай, солиқ рўйхатидан ўтмагани сабаб бўлмоқда.

Қирғизистонда Telegram ва яна 10 та хорижий сервис блокланиши мумкин

Давлат солиқ хизмати тижорат банклари билан биргаликда ўтказган таҳлилда Қирғизистон резидентларидан катта миқдорда пул олаётган, бироқ солиқ ҳисобига қўйилмаган 11 та хорижий компанияни аниқлаган.

Рўйхатга Pinduoduo оператори Shanghai Xunmeng Information Technology, Alibaba Group Holding Limited’нинг 1688 платформаси, Microsoft, Telegram, VK, Valve, Sony Interactive Entertainment, Epic Games, Electronic Arts, Twitch ва Dropbox кирган.

Солиқ хизмати маълумотларига кўра, 2024–2025 йилларда Қирғизистон фуқаролари ушбу компаниялар фойдасига қарийб 15,9 млн транзакция амалга оширган. Тўловларнинг умумий қиймати 13,2 млрд сомдан ошган.

Пул оқимининг асосий қисми Pinduoduo, Alibaba ва Microsoft ҳиссасига тўғри келган. Pinduoduo’га 8,89 млрд сом, Alibaba’га 2,83 млрд сом, Microsoft’га эса 1,01 млрд сом йўналтирилган.

Шу тариқа, Pinduoduo ва Alibaba умумий тўловларнинг қарийб 89 фоизини ташкил қилган. Microsoft билан бирга ҳисобланганда эса ушбу уч компаниянинг улуши 96 фоиздан ошади.

Блоклашга сабаб нима?

Гап компанияларнинг контенти ёки ижтимоий тармоқлардаги фаолияти ҳақида эмас. Муаммо Қирғизистоннинг электрон хизматларга қўйилган солиқ талаблари билан боғлиқ.

Мамлакатда 2022 йил 1 январдан хориждан туриб электрон хизмат кўрсатувчи компаниялар Қирғизистонда солиқ рўйхатидан ўтиши ва кўрсатилган хизматлар қийматидан 12 фоиз ҚҚС тўлаши керак. Ушбу тизим кўпинча “Google солиғи” деб аталади.

Ҳозиргача бу тартибда 73 та хорижий компания солиқ рўйхатидан ўтган. Юқоридаги 11 компания эса Қирғизистонда сезиларли пул айланмасига эга бўлишига қарамай, ҳисобга қўйилмаган.

Қирғизистон солиқ хизмати компанияларга бир неча бор расмий мурожаат қилганини, шунингдек Ташқи ишлар вазирлиги орқали дипломатик каналлар билан ҳам хатлар юборилганини билдирган. Идора маълумотига кўра, ҳозирча компаниялардан жавоб олинмаган.

Агар компаниялар солиқ талабларини бажармаса, солиқ хизмати уларнинг электрон сервисларига Қирғизистон ҳудудида киришни чеклаш ташаббуси билан ваколатли органларга мурожаат қилиши мумкин.

Шу сабабли Telegram ва бошқа сервислар ҳозирча блокланган эмас. Ҳозирги босқичда гап солиқ талабларига риоя қилинмаса, уларга киришни чеклаш жараёни бошланиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантириш ҳақида кетмоқда.

 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+