11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

13 329.150 so‘m

decrease

-108.120

146.750 so‘m

increase

0.790

11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

5 соат аввал
Банк
67

Paynet, Payme ва Click: йирик тўлов компаниялари 9 ойда қанча соф фойда олди?

Paynet, Payme ва Click тўққиз ойда жами 1,37 трлн сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 52,3 фоизга кўп бўлиб, жами фойданинг ярмидан ортиғи Paynet ҳиссасига тўғри келган. Айни пайтда, Payme’нинг соф фойдаси 9,7 фоизга ошган бўлса, Click’ники 2,4 фоизга камайган. 

Paynet, Payme ва Click: йирик тўлов компаниялари 9 ойда қанча соф фойда олди?

Январь–сентябрь якунларига кўра, энг кўп соф фойдани Paynet олди — 780,2 млрд сўм. Компания фойдаси ўтган йилнинг мос давридаги 330,5 млрд сўмга нисбатан 136,1 фоизга ёки 449,8 млрд сўмга кўпайган.

Иккинчи ўринни Payme эгаллади. Компаниянинг соф фойдаси 315,5 млрд сўмни ташкил этиб, бир йил ичида 9,7 фоизга ёки 27,9 млрд сўмга ошган. Payme фойда ҳажми бўйича Paynet’дан 464,7 млрд сўм ортда қолган.

Click эса 275,7 млрд сўм соф фойда билан учинчи ўринда бўлган. Компания фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 фоизга ёки 6,9 млрд сўмга камайган. Click Payme’дан 39,8 млрд сўмга, Paynet’дан эса 504,5 млрд сўмга ортда қолган.

Компания2025 йил январь–сентябрь2026 йил январь–сентябрьЎзгариш
Paynet330,5 млрд сўм780,2 млрд сўм+136,1%
Payme287,6 млрд сўм315,5 млрд сўм+9,7%
Click282,6 млрд сўм275,7 млрд сўм−2,4%

Уч компаниянинг фойда бўйича тартиби ўзгармаган, аммо улар ўртасидаги фарқ сезиларли кенгайган. Ўтган йилнинг тўққиз ойида Paynet Payme’дан 42,9 млрд сўм кўпроқ фойда олган бўлса, жорий йилда унинг натижаси Payme ва Click’нинг биргаликдаги фойдасидан ҳам 189 млрд сўм юқори бўлган.

Тушум бўйича ҳам Paynet катта фарқ билан етакчи. Компаниянинг соф тушуми 44,8 фоизга ошиб, 1,21 трлн сўмдан 1,75 трлн сўмга етган.

Payme’нинг соф тушуми 534,2 млрд сўмдан 791,6 млрд сўмга кўпайган. Бу 48,2 фоизлик ўсиш бўлиб, уч компания орасидаги энг юқори суръат ҳисобланади. Click’нинг тушуми эса 30,8 фоизга ошиб, 657,5 млрд сўмни ташкил этган.

Paynet фойдасининг тушумдан тезроқ ўсишида 321,1 млрд сўмлик дивиденд даромади катта ўрин тутган. Ўтган йилнинг мос даврида бундай даромад бўлмаган. Асосий фаолиятдан олинган фойда эса 47,4 фоизга ошиб, 560,3 млрд сўмга етган.

Payme’да таннарх ва харажатларнинг ошиши соф фойда ўсишини чеклаган. Компаниянинг фойда солиғи харажати ҳам 4,8 млрд сўмдан 40,5 млрд сўмга кўпайган. Click’да эса давр харажатлари 50 фоизга ошган, фойда солиғи харажати 0,9 млрд сўмдан 49,2 млрд сўмга етган. Натижада тушум ва солиққа қадар фойда ўсганига қарамай, Click’нинг соф фойдаси камайган.

Соф фойданинг тушумга нисбати бўйича Paynet юқорироқ натижа кўрсатган. Компаниянинг соф фойда маржаси дивиденд даромади таъсирида 27,3 фоиздан 44,5 фоизга кўтарилган.

Click’нинг соф фойда маржаси 56,2 фоиздан 41,9 фоизга, Payme’ники эса 53,8 фоиздан 39,9 фоизга тушган. Яъни ҳар 100 сўмлик тушумдан Paynet’да ўртача 44,5 сўм, Click’да 41,9 сўм, Payme’да эса 39,9 сўм соф фойда қолган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+