12 065.490 so‘m

decrease

-27.380

13 754.660 so‘m

decrease

-69.910

155.660 so‘m

decrease

-1.470

12 065.490 so‘m

decrease

-27.380

2 соат аввал
Банк
32

Paynet, Payme ва Click: 2025 йилда қайси тўлов компанияси кўпроқ соф фойда олди?

Ўзбекистоннинг учта йирк тўлов компанияси 2025 йилни жами 1,16 трлн сўм соф фойда билан якунлади. Бир йил аввал уларнинг умумий фойдаси 850,9 млрд сўм эди. Шу тариқа уч компаниянинг жами соф фойдаси бир йилда 310,1 млрд сўмга ёки 36,4 фоизга ошган.

Paynet, Payme ва Click: 2025 йилда қайси тўлов компанияси кўпроқ соф фойда олди?
Фото: AI/Pinkod.uz

2025 йил якунларига кўра, энг кўп соф фойдани Paynet олди — 395,1 млрд сўм. Компания фойдаси 2024 йилдаги 281,5 млрд сўмга нисбатан 40,3 фоизга ёки 113,6 млрд сўмга кўпайган.

Иккинчи ўринни Payme эгаллади. Компаниянинг соф фойдаси 390,1 млрд сўмни ташкил этиб, Paynet натижасидан атиги 5 млрд сўмга кам бўлди. Payme’нинг фойдаси бир йилда 42,2 фоизга ошди ва бу уч компания орасидаги энг юқори ўсиш суръати ҳисобланади.

Click эса 375,8 млрд сўм соф фойда билан учинчи ўринда қолди. Компания фойдаси 2024 йилга нисбатан 27,3 фоизга ёки 80,7 млрд сўмга кўпайган. Click Payme’дан 14,3 млрд сўмга, Paynet’дан эса 19,3 млрд сўмга ортда қолди.

Компания2024 йил2025 йилЎсиш
Paynet281,5 млрд сўм395,1 млрд сўм40,3%
Payme274,3 млрд сўм390,1 млрд сўм42,2%
Click295,1 млрд сўм375,8 млрд сўм27,3%

Шу билан бирга, компаниялар ўртасидаги тартиб бир йил ичида ўзгарди. 2024 йилда 295,1 млрд сўмлик соф фойда билан Click биринчи ўринда эди. Paynet иккинчи, Payme эса учинчи ўринни эгаллаган. 2025 йилда Paynet ва Payme юқорироқ ўсиш суръатларини кўрсатиб, Click’ни ортда қолдирди.

Тушум бўйича Paynet катта фарқ билан етакчи

Компанияларнинг тушуми таққосланганда Paynet’нинг устунлиги янада яққол кўринади. Унинг хизматлар ва тўловлар реализациясидан олган соф тушуми 2025 йилда 1,74 трлн сўмга етди. Бу бир йил аввалги 1,13 трлн сўмга нисбатан қарийб 54 фоизга кўп.

Payme’нинг хизматлар кўрсатишдан олган соф тушуми 56,4 фоизга ошиб, 492,1 млрд сўмдан 769,7 млрд сўмга етди. Бу уч компания орасидаги энг юқори тушум ўсиши бўлди.

Click’нинг мижозлар билан тузилган шартномалардан олган тушуми эса 36,1 фоизга кўпайиб, 702,6 млрд сўмни ташкил этди.

Энг юқори фойда маржаси Click’да

Тушумнинг қанча қисми соф фойда сифатида қолгани бўйича Click юқорироқ натижа кўрсатди. Компаниянинг соф фойда маржаси 53,5 фоизни ташкил этди. Яъни Click ҳар 100 сўмлик тушумдан ўртача 53,5 сўм соф фойда олган. Бироқ бу кўрсаткич 2024 йилдаги 57,1 фоиздан пасайган.

Payme’нинг соф фойда маржаси ҳам харажатлар тушумдан тезроқ ўсгани сабабли 55,8 фоиздан 50,7 фоизга тушди. Компания ҳар 100 сўмлик тушумдан қарийб 51 сўм соф фойда олган.

Paynet’да эса соф фойданинг тушумга нисбати тахминан 22,7 фоизни ташкил қилади. Компаниянинг давр харажатлари бир йилда 59,3 фоизга ошиб, 1,29 трлн сўмга етган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+