12 179.870 so‘m

increase

8.260

14 079.930 so‘m

decrease

-37.920

148.520 so‘m

decrease

-1.280

12 179.870 so‘m

increase

8.260

9 соат аввал
Иқтисодиёт
60

“Ўзбектелеком” АЖ 2025 йилда рекорд даражада соф фойда олди

“Ўзбектелеком” АЖ 2025 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, компания бир йил ичида соф фойдасини кескин ошириб, 590,9 млрд сўмга етказди. Даромадлар эса 1,5 трлн сўмга кўпайиб, 10,5 трлн сўмни ташкил этди.

“Ўзбектелеком” АЖ 2025 йилда рекорд даражада соф фойда олди
Фото: AI/Pinkod.uz

“Ўзбектелеком” АЖ 2025 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди. 

Ҳисоботга кўра, компания ўтган йилда 590,9 млрд сўм соф фойда қайд этиб, рекорд натижага эришган. Таққослаш учун, 2024 йилда компаниянинг соф фойдаси 41,7 млрд сўмни ташкил этган эди. Шундай қилиб, бир йил ичида соф фойда 549,2 млрд сўмга ошган.

Соф фойданинг кескин ўсиши компания даромадларининг кўпайиши билан изоҳланади. 2025 йилда “Ўзбектелеком” даромади 1,5 трлн сўмга ошиб, жами 10,5 трлн сўмга етган. Ушбу тушумнинг 6,7 трлн сўми маҳсулот таннархига тўғри келади.

Ҳисобот даврида компания харажатлари ҳам ошган. Хусусан, умумий харажатлар 290 млрд сўмга кўпайиб, 2,6 трлн сўмни ташкил этган. Шундан 878 млрд сўм сотиш харажатлари, 697 млрд сўм эса маъмурий харажатлар ҳиссасига тўғри келади.

2025 йил якунларига кўра, “Ўзбектелеком”нинг умумий активлари 470 млрд сўмга ошиб, 13,5 трлн сўмга етган. Компаниянинг амалдаги устав капитали 326 млрд сўмни ташкил этади.

“Ўзбектелеком” АЖ 2025 йилда давлат бюджетига 1,36 трлн сўм солиқ тўловларини амалга оширган. Компания бу борада хизмат кўрсатувчи корхоналар орасида иккинчи, алоқа компаниялари ичида эса энг кўп солиқ тўловчи компания бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 25 февралдан бошлаб фонд биржасида “Ўзбектелеком” акциялари билан савдолар икки ой муддатга тўхтатилган. Шу билан бирга, компания устав фондини қарийб икки баробарга ошириб, 978,5 млрд сўмга етказиш бўйича йирик қарор қабул қилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+