12 456.250 so‘m

increase

45.260

14 461.710 so‘m

increase

223.820

158.360 so‘m

decrease

-0.020

12 456.250 so‘m

increase

45.260

2 кун аввал
Банк

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси банк карталаридан фойдаланади?

2025 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда муомалада бўлган банк карталари сони 63,8 миллион донани ташкил этди. Хўш, ушбу банк карталари ичида қайси банкники кўпроқ?

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси банк карталаридан фойдаланади?
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда муомалада бўлган банк карталари сони 63,8 миллион донани ташкил этди. Хўш, ушбу банк карталари ичида қайси банкники кўпроқ?

Халқ банки — 9,98 млн дона банк картаси

1 июнь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг энг қадимий банки мамлакат банклари ичида банк карталари сони бўйича етакчи бўлиб келмоқда. 

Айни пайтда ушбу банкдаги муомалада бўлган банк карталари сони 9 млн 985 мингтани ташкил этади. Банк карталари сонининг кўплигини ушбу банк давлат банки ҳисобланиши ва кўплаб ижтимоий тўловлар айнан Халқ банки орқали амалга оширилиши билан боғлаш мумкин. 

Агробанк — 6,5 млн дона банк картаси 

Агробанк бугунги кунда деярли барча тўлов тизимларидаги карталарни таклиф қилмоқда. Шунингдек, ушбу банк ҳам давлат банки ҳисобланади. 

Айнан шу омиллар туфайли Агробанкдаги муомаладаги карталар сони 6,5 млнтани ташкил қилади.

Ипотека банк — 4,98 млн дона банк картаси 

Ипотека банк 2023 йилгача давлат банки мақомига эга бўлган. Шу йили банкдаги давлат улуши Венгрияда жойлашган OTP Group’га сотилган. 

Бугунги кунда ушбу банкнинг муомаладаги карталари сони 4,98 млн дона.

TBC bank — 4,89 млн дона банк картаси

TBC bank’да мавжуд бўлган банк карталари сони сўнгги йилларда кескин ошган. Мисол учун, 2024 йил 1 январда TBC bank’нинг муомаладаги карталари сони қарийб 2,1 млн донани ташкил этган бўлса, ҳозирга келиб бу миқдор 4,89 млнтани ташкил қилмоқда.

Octobank — 4,69 млн дона банк картаси

Octobank 18 июндан бошлаб Humans компанияси билан биргаликда чиқарилган кобрендинг карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатган. Мазкур амалиёт банк карталари сонининг камайишига олиб келиши мумкин. 

Шунга қарамасдан 1 июнь ҳолатига кўра Octobank муомаладаги банк карталари сони бўйича мамлакатда бешинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Ўзмиллийбанк(NBU) — 4,15 млн дона банк картаси 

Давлатнинг стратегик банкларидан бири бўлган Ўзмиллийбанк (NBU) кўплаб йирик корпоратив мижозларга хизмат кўрсатади. 

Бу ҳолат банк карталари сонига ҳам таъсир кўрсатган. Бугунги кунда NBU муомаласида 4,15 миллиондан ортиқ банк картаси мавжуд.

Ҳамкорбанк— 3,4 млн дона банк картаси

Ҳамкорбанк кучли еттиликдан жой олган йирик тижорат банкларидан бири ҳисобланади. 

Бугунги кунда банкда муомаладаги карталар сони 3,4 миллион донани ташкил этади. Банк Humo, Uzcard ва айрим Visa карталарини бепул чиқариши билан ажралиб туради. 

Ипак йўли банки — 3,3 млн дона банк картаси

Ипак йўли банк бир неча турдаги банк карталарини бепул чиқариш имкониятини тақдим қилади. Булар орасида Visa Start Sum ва Woman Card мавжуд. 

Анорбанк — 3,14 млн дона банк картаси 

Анорбанк Mastercard, Humo ва Uzcard тизимларида хизмат кўрсатадиган карталарни таклиф қилади. Банкнинг рақамли хизматларга урғу бериши, карталарни онлайн буюртма қилиш ва бепул етказиб бериш хизматлари унга 3,14 миллион карта билан кучли ўнталикка кириш имконини берди.

Ўзсаноатқурилишбанк(SQB) — 2,8 млн дона банк картаси

СҚБ давлат банклари орасида барқарор ўсишга эга молиявий муассаса саналади. Банк барча асосий тўлов тизимларида карталар чиқаради. Ҳозирда муомалада 2,8 миллион дона картаси мавжуд.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+