Ўзбекистондаги жами банк карталари сони 53,5 млн донадан ошди
Энг кўп банк карталари Халқ банкига тегишли бўлиб, уларнинг сони мамлакат аҳолиси сонининг 1/3 қисмига тенг.
Тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар бўйича эса Алоқабанк 46,4 трлн сўм билан етакчилик қилмоқда.

2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги муомаладаги банк карталари сони 53,51 млнга етди. Бу ҳақида Марказий банкнинг тўлов тизимлари кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотида келтириб ўтилган.
Энг кўп банк карталарига эга тижорат банклари:

- Халқ банки – 12 420 738 та
- Агробанк – 5 384 180 та
- Ипотека-банк – 4 661 314 та
- Миллий банк – 3 918 891 та
- Ипак Йўли банки – 3 041 139 та
Мамлакат бўйлаб жами 426 225 та тўлов терминали ўрнатилган. Банкомат ва инфокиоскларнинг умумий сони эса 29 909 тани ташкил этади.
Тўлов терминаллари сони бўйича етакчи банклар:
- Халқ банки – 45 663 та
- Миллий банк – 40 121 та
- Агробанк – 36 462 та
- Ҳамкорбанк – 35 154 та
- Ипотека-банк – 34 535 та
2024 йил январь-декабрь ойларида тўлов терминаллари орқали амалга оширилган тушумларнинг жами миқдори 326,7 трлн сўмни ташкил этди. Энг катта тушум Алоқабанк томонидан ўрнатилган терминаллар ҳиссасига тўғри келиб, 46,4 трлн сўмни ташкил қилган.
Банкомат ва инфокиосклар сони бўйича етакчи ташкилотлар:
- Тўлов ташкилотлари – 13 598 та
- Халқ банки – 3 075 та
- Агробанк – 2 153 та
- Капиталбанк – 1 498 та
- Ипак Йўли банки – 948 та
Аввалроқ 2024 йилда микромолия ташкилотлари 1 трлн сўм соф фойда кўргани маълум қилинган эди.