12 581.730 so‘m

decrease

-71.750

14 764.660 so‘m

decrease

-106.980

158.340 so‘m

decrease

-1.410

12 581.730 so‘m

decrease

-71.750

21 май, 16:01
Банк

Ўзбекистонда омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкалари пасаймоқда

Банклардаги омонатлар бўйича фоиз ставкаларининг оммавий равишда пасайтирилиши ўз таъсирини кўрсата бошлади. Мазкур кўрсаткич 2024 йил май ойидан бери энг паст даражага тушиб кетди. 

Ўзбекистонда омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкалари пасаймоқда
Фото: AI / Pinkod.uz

Банклардаги омонатлар бўйича фоиз ставкаларининг оммавий равишда пасайтирилиши ўз таъсирини кўрсата бошлади. Марказий банк берган маълумотларга кўра, апрель ойида миллий валютада (сўмда) аҳоли омонатлари учун ўртача фоиз ставкаси 0,5 фоизга пасайиб, 21,6 фоизни ташкил этди.

Жисмоний шахслар учун миллий валютадаги омонат фоиз ставкалари сўнгги олти ой давомида ўзгармасдан сақланиб келаётган эди. Бироқ апрель ойига келиб бу кўрсаткич 2024 йил май ойидан бери энг паст даражага тушиб кетди. 

Мазкур ҳолатни банкларнинг апрель ойидан бошлаб омонат фоиз ставкаларини 23 фоиздан ошмайдиган даражагача туширгани билан изоҳлаш мумкин. Жамоатчилик фикрича, ушбу синхрон ўзгаришларга маъмурий топшириқ  сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, миллий валютадаги юридик шахслар омонатлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 0,9 фоизга ошиб, 17,5 фоизни ташкил этди. Бу эса 2024 йил сентабр ойидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Айни пайтда банклардаги сўмда очиладиган омонатлар учун максимал фоиз ставкаси 23 фоизни ташкил қилмоқда. Аввал бу рақам 27 фоиз эди.

Хорижий валютадаги депозитлар

Апрель ойида хорижий валютадаги жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси бироз ошиб, 5,1 фоизга етди. Шунга қарамай, бу кўрсаткич 2024 йил ноябрь ойига нисбатан 1,2 фоизга камроқдир.

Хорижий валютадаги юридик шахслар муддатли депозитлари бўйича эса деярли ўзгариш кузатилмади — уларнинг ўртача фоиз ставкаси 4,3 фоиз атрофида бўлди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+