12 913.190 so‘m

increase

4.000

13 908.800 so‘m

decrease

-26.670

154.170 so‘m

increase

0.870

12 913.190 so‘m

increase

4.000

24 март, 12:15
Банк

Ўзбекистон банклари омонат фоиз ставкаларини пасайтирмоқда

Ўзбекистоннинг қатор банкларида омонат бўйича фоиз ставкалари 23% дан ошмайдиган қилиб пасайтирилмоқда. Жумладан, юқори фоиз ставкасида омонат шартларини таклиф қилувчи TBC Bank ва Анорбанкда энг юқори фоиз ставкалари 26% дан 23% гача пасайтирилмоқда.

Ўзбекистон банклари омонат фоиз ставкаларини пасайтирмоқда
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистоннинг қатор банкларида омонат бўйича фоиз ставкалари 23% дан ошмайдиган қилиб пасайтирилмоқда. Бу жараён Марказий банк асосий ставкани 14% га оширганидан кейин юз бермоқда.

Ҳозирча фақат 6 та банк фоизларнинг туширилиши ҳақида расмий маълумот берган:

Ўзмиллийбанк

Мазкур банкда қуйидаги ўзгаришлар бўлади:

  • “Мустақиллик 27”, “Фойдали” ва “Сармоя” омонатлари бўйича янги омонат очиш тўхтатилди.
  • “Жозибали” омонати банк офисида очилса – 20%, Миллий иловаси орқали очилса – 21%.

Агробанк

Агробанкнинг хабар беришича, 1 апрелдан бошлаб қуйидаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари 21% этиб белгиланади:

  • “Сандиқ”(амалда 23%)
  • “Комфорт”(амалда 22%)
  • “Прогресс”(амалда 23%)

TBC Bank

TBC Bank аввал 27% бўлган максимал омонат фоиз ставкасини 26% га туширган эди. 20 март куни эса банк 1 апрелдан бошлаб фоизлар яна пасайишини эълон қилди. Янгиланган ставкаларга кўра:

  • Тўлдириладиган муддатли омонатлар – 18,5% дан 21% гача (ҳозирда 23-24%)
  • Муддатли омонатлар – 20,5% дан 23% гача (ҳозирда 25-26%)

Анорбанк

Анорбанк ҳам 1 апрелдан бошлаб омонат фоизлари тушишини тасдиқлади. Янги тарифларга кўра:

  • “Юқори Daromad” – 26% → 23% 
  • “Кўрпача” – 25% → 22% 
  • “Тез” (янги омонат) – 22%
  • “Барака” (янги омонат) – 21%

Ипотекабанк

  • “Конструктор” омонати бўйича фоиз ставкаси 23,5% дан 22% га туширилади.

Иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, барча банкларнинг бир вақтнинг ўзида фоиз ставкаларини пасайтириши Марказий банкнинг топшириғи натижаси бўлиши мумкин:

"Ўзбекистонда банклар бир вақтда ва синхрон равишда ставкаларни пасайтириши одатда фақат маъмурий топшириқ ёки босим натижасида содир бўлади. Қизиғи, Марказий банк бундай ҳолатга қандай изоҳ беради?" – дея таъкидлаган иқтисодчи.

Марказий банк ҳозирча банклардаги бундай синхрон ўзгаришга расмий муносабат билдиргани йўқ.


Банклардаги янги шартлар 1 апрелдан бошлаб амалга киради. Ушбу санадан олдин очилган омонатларга эса янги шартлар татбиқ этилмайди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+