11 914.670 so‘m

increase

3.740

13 735.230 so‘m

decrease

-49.290

148.270 so‘m

increase

0.780

11 914.670 so‘m

increase

3.740

8 соат аввал
Банк
36

Ўзбекистонда исломий молиялаштириш ҳажми 14 баробар ошди

2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида микромолия ташкилотлари 21,3 трлн сўм миқдорида кредитлар ажратган. Шундан улар томонидан кўрсатилган исломий молиялаштириш хизматлари ҳажми 8,6 млрд сўмни ташкил этди. 

Ўзбекистонда исломий молиялаштириш ҳажми 14 баробар ошди
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банк ҳисоботига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида микромолия ташкилотлари томонидан кўрсатилган исломий молиялаштириш хизматлари 8,6 млрд сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14 баробар кўпдир.

Умуман олганда, микромолия ташкилотлари ва ломбардлар мазкур даврда аҳолига ва тадбиркорларга 21,3 трлн сўм миқдорида кредитлар ажратган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўп. Кредитларнинг 90 фоизи (19,2 трлн сўм) микромолия ташкилотларига, 10 фоизи (2,1 трлн сўм) эса ломбардларга тегишли.

Ажратилган кредитларнинг 20,5 трлн сўми ёки 96 фоизи жисмоний шахсларга, 746 млрд сўми ёки 4 фоизи эса юридик шахсларга тўғри келган.

Online кредитлар улуши тез кенгаймоқда

2025 йилнинг январь–сентабр ойларида online кредитлаш ҳажми микромолия ташкилотларининг жами кредитларида 69 фоиз улушгача кўтарилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26 фоиз бандга юқори натижа.

Онлайн кредитлаш ҳажмининг кескин ошиши жисмоний шахслар томонидан “Узум Market” электрон платформаси, “Узум Тезкор” етказиб бериш хизмати ва “Узум Насия”га уланган бошқа савдо шаҳобчалардан товар хом-ашё сотиб олишда, “Тезкойн” (9,5 трлн сўм) “Шаффоф-Молия” (3,4 трлн сўм) ва “Пейлейтер” (100 млрд сўм) микромолия ташкилотлари томонидан онлайн кредитлар ажратилиши билан изоҳланади.

Исломий молиялаштириш 

Микромолия ташкилотлари томонидан 2025 йилда кўрсатилган исломий молиялаштириш хизматлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • муробаҳа (насия савдога асосланган молиялаштириш),
  • исломий ижара (ижара асосидаги молиялаштириш),
  • музораба (фойда тақсимлашга асосланган молиялаштириш).

Мазкур хизматларнинг умумий ҳажми 8,6 млрд сўм бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 14 баробар ўсишни англатади. Шунингдек, микромолия ташкилотларига Марказий банк низоми асосида қуйидаги қўшимча шариатга мос молиявий хизматларни ҳам кўрсатиш ҳуқуқи берилган:

  • мушорака (шериклик — фойда ва зарарларни тақсимлаш),
  • салам (олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш).

Айни пайтда Ўзбекистонда исломий банкларни жорий этиш бўйича қонунчилик асоси яратилиши кутилмоқда. Бу тўғрисидаги қонун лойҳаси Қонунчилик палатасида қабул қилиниб Сенатга юборилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+