12 084.100 so‘m

increase

16.340

14 197.610 so‘m

increase

56.610

146.720 so‘m

increase

1.080

12 084.100 so‘m

increase

16.340

7 кун аввал
Банк

Ўзбекистонда банк омонатларини асосан ёшлар очмоқда — Марказий банк

Марказий банк маълумотларига кўра, мамлакатдаги 35 тижорат банкларидан 32 таси омонат хизматини таклиф этмоқда. Омонатчилар асосан йирик банкларда тўпланган бўлиб, ёшлар фаол қатлам сифатида ажралиб турибди. 

Ўзбекистонда банк омонатларини асосан ёшлар очмоқда — Марказий банк
Фото: AI / Pinkod.uz

Бугунги кунда мамлакатдаги 35 та тижорат банки фаолият юритаётган бўлиб, 32 та банкда омонат очиш мумкин. 

Шуни таъкидлаш жоизки, айрим янги банклар (UZUM BANK, Octobank ва SMART BANK) ҳали омонатлар туркумини жорий этмаган.

Марказий банк томонидан банкларнинг 186 та омонат маҳсулоти таҳлил қилинди. 

Омонатчиларнинг катта қисми йирик банкларда жамланган:

  • Ўзмиллийбанк — 1,58 млндан ортиқ омонатчи
  • Халқ банки — 1,23 млнга яқин

Ёш гуруҳлари кесимида:

Энг кўп омонат 16–30 ёшдагиларда (13,3 млн)

Кейинги ўринда 31–40 ёшдагилар (12,84 млн)

60 ёшдан юқорилар ҳам фаол сегмент ҳисобланиб, 6,32 млн ҳисобвараққа эга.

Гендер бўйича тақсимот:

Эркаклар — 22,32 млн омонат (79,17 трлн сўм)

Аёллар — 22,2 млн омонат (60,26 трлн сўм)

Омонатларнинг валюта бўйича тақсимоти

Омонатлар асосан сўмда жамланган (6,84 млн омонат). Хорижий валютадаги жамғармалар қуйидагича:

АҚШ доллари — 1,84 млн омонат

Евро — 67,6 минг омонат

Демак, миллий валюта устунлик қилса-да, аҳолининг долларга бўлган қизиқиши ҳамон юқори.

Омонатларни очиш шакллари

Офлайн формат — 84 та маҳсулот

Онлайн формат — 33 та маҳсулот

Гибрид (аралаш) формат — 69 та маҳсулот

Бу ҳолат банклар хизматларни тобора рақамлаштириб бораётганини кўрсатади.

Фоиз ставкалари

Сўмдаги омонатлар: 21% ва ундан юқори ставкали 47 та маҳсулот мавжуд. Энг юқори ставка — 23%.

Хорижий валютадаги омонатлар: кўпчилик қисми 1–5% оралиғида, максимал ставка — 8%

Мослашувчанлик ва капитализация

Фоизларни капитализация қилиш имконияти 6 та банкда 8 та маҳсулотда мавжуд.

Маблағни тўлдириш ёки қисман ечиб олиш имконияти кўпроқ миллий валютадаги омонатларга хос.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+