11 970.680 so‘m

increase

36.040

13 902.750 so‘m

increase

6.060

163.180 so‘m

decrease

-0.960

11 970.680 so‘m

increase

36.040

3 соат аввал
Банк
41

Ўзбекистон халқаро захиралари май ойида бироз камайди

Ўзбекистоннинг расмий халқаро захиралари май ойида $307 млнга камайиб, 1 июнь ҳолатига $70,58 млрдни ташкил этди. Пасайишга асосан жаҳон бозорида олтин нархининг тушиши таъсир қилган. Шу билан бирга, захиралар таркибида қимматли қоғозлар ҳажми бир ойда қарийб икки баробарга ошиб, $2,85 млрдга етган.

Ўзбекистон халқаро захиралари май ойида бироз камайди
Фото: AI/Pinkod.uz

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 2026 йил 1 июнь ҳолатига $70,58 млрд ни ташкил этди. Бу апрель якунидаги кўрсаткичдан $307,3 млн ёки 0,4 фоизга кам.

Захираларнинг пасайишига асосан олтин нархининг тушиши таъсир кўрсатган. Изоҳда қайд этилишича, май ойида олтин нархи бир трой унция учун $4 625,8 дан $4 516,85 гача пасайган ва бунинг захираларга салбий таъсири $1,5 млрд атрофида бўлган.

Шу билан бирга, олтиннинг соф ҳажми ошган. Май ойида Ўзбекистоннинг олтин захираси 13,32 млн трой унциядан 13,6 млн трой унциягача кўпайган. Яъни нарх пасайганига қарамай, ҳажм ўсиши умумий пасайишни қисман қоплаган

Кўрсаткичлар1 январь 20261 май 20261 июнь 2026
Расмий захира активлари$66,31 млрд$70,89 млрд$70,58 млрд
Олтин$55,09 млрд$61,59 млрд$61,44 млрд
Соф ҳажми12,55 млн трой унция13,32 млн трой унция13,6 млн трой унция
Хорижий валютадаги захира активлари$10,64 млрд$8,72 млрд$8,57 млрд
Шу жумладан қимматли қоғозлар$1,53 млрд$1,55 млрд$2,85 млрд

Захиралар таркибида олтин асосий улушни эгаллашда давом этмоқда. 1 июнь ҳолатига олтин қиймати $61,44 млрд ни ташкил этган. Бу жами расмий захира активларининг қарийб 87 фоизига тенг.

Хорижий валютадаги захира активлар бир ойда $8,72 млрддан $8,57 млрд гача камайган. Бунда нақд валюта ва депозитлар $7,17 млрддан $5,72 млрд гача қисқарган. Бироқ қимматли қоғозлар ҳажми аксинча қарийб 2 баробарга ошиб, $1,55 млрддан $2,85 млрдга етган.

Йиллик кесимда эса захиралар сезиларли ўсган. 2025 йил май ойида Ўзбекистоннинг расмий захира активлари $49,25 млрд бўлган. 2026 йил июнь бошига келиб бу кўрсаткич $70,58 млрдга етган, яъни бир йил ичида $21,3 млрд ёки 43 фоиздан кўпроққа ошган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+