11 952.100 so‘m

increase

36.460

13 779.580 so‘m

increase

30.120

145.210 so‘m

decrease

-0.980

11 952.100 so‘m

increase

36.460

3 соат аввал
Иқтисодиёт
62

Ўзбекистон халқаро захиралари июлда қарийб 590 млн долларга ошди

Ўзбекистоннинг расмий халқаро захиралари июль ойида 589,8 млн долларга ошиб, 1 август ҳолатига 64,34 млрд долларни ташкил этди. Ўсиш олтин қиймати ва хорижий валютадаги активларнинг кўпайиши ҳисобига юз берди. 

Ўзбекистон халқаро захиралари июлда қарийб 590 млн долларга ошди

Марказий банк маълумотларига кўра, халқаро захиралар бир ойда 0,92 фоизга кўпайди. Бундан аввал, июнь ойида улар олтин нархининг кескин тушиши ортидан 6,83 млрд долларга камайган эди.

Захиралар таркибидаги олтиннинг қиймати 365,3 млн доллар ёки 0,66 фоизга ошиб, 56,12 млрд долларга етди.

Марказий банк изоҳига кўра, июль давомида олтиннинг бир трой унцияси нархи 4 016,7 доллардан 4 052,2 долларгача кўтарилди. Нарх ўсишининг захираларга ижобий таъсири 490 млн долларни ташкил этди.

Бироқ олтиннинг физик ҳажми 13,88 млн трой унциясидан 13,85 млн трой унциясига тушди. Бу қарийб 0,93 тонналик камайиш бўлиб, август бошида захираларда тахминан 430,8 тонна олтин сақланаётганини англатади.

Кўрсаткичлар1 январь 20261 июнь 20261 июль 20261 август 2026
Расмий захира активлари$66,31 млрд$70,58 млрд$63,76 млрд$64,34 млрд
Олтин$55,09 млрд$61,44 млрд$55,76 млрд$56,12 млрд
Соф ҳажми12,55 млн трой унцияси13,6 млн трой унцияси13,88 млн трой унцияси13,85 млн трой унцияси
Хорижий валютадаги захира активлари$10,64 млрд$8,57 млрд$7,44 млрд$7,65 млрд

Хорижий валютадаги захира активлари ҳам бир ойда 208,8 млн доллар ёки 2,81 фоизга кўпайиб, 7,65 млрд долларга етди. Бунда нақд валюта ва депозитлар ҳажми 28,5 фоизга ошиб, 5,89 млрд долларни ташкил этди.

Шу билан бирга, Марказий банк томонидан сотиб олинган хорижий қимматли қоғозлар қиймати 1,1 млрд доллар ёки 38,4 фоизга камайиб, 1,76 млрд долларга тушди.

Умуман олганда, йил бошидан буён Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 1,97 млрд доллар ёки қарийб 3 фоизга камайган. Ҳозирги кўрсаткич январь якунида қайд этилган 75,08 млрд долларлик тарихий максимумдан 10,74 млрд долларга паст.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+