12 547.380 so‘m

decrease

-34.590

14 665.380 so‘m

decrease

-32.880

157.020 so‘m

decrease

-0.730

12 547.380 so‘m

decrease

-34.590

25 июнь, 17:55
Иқтисодиёт

Ўзбекистон ўртача пенсия ёшини кўтариши керак — ХВЖ

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон ҳукуматига мавжуд пенсия тизимини ислоҳ қилишни тавсия қилмоқда. Таклифлар ичида ўртача пенсия ёшини кўтариш ҳам бор. Маълумот учун, ҳозирда эркаклар учун бу ёш 60 ёшни, аёллар учун эса 55 ёшни ташкил этади.

Ўзбекистон ўртача пенсия ёшини кўтариши керак — ХВЖ
Фото: AI / Pinkod.uz

Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистон ҳукуматига мавжуд пенсия тизимини ислоҳ қилишни тавсия қилди. Бу ҳақда халқаро молиявий ташкилотнинг пресс-релизида айтилган. 

Ушбу чора ўрта муддатли истиқболда тизимнинг барқарорлигини таъминлаш билан бирга, пенсияларнинг етарли даражада бўлишига хизмат қилади.

Таклифлар орасида пенсияга чиқишнинг энг кам ёшини босқичма-босқич ошириш ҳам мавжуд. Ҳозирда эркаклар учун бу ёш — 60 (камида 25 йиллик меҳнат стажи билан), аёллар учун эса — 55 (камида 20 йиллик стаж билан).


Мавзуга доир: Яхши миқдорда пенсия олиш учун нима қилиш керак?


Бошқа таклифлар қаторида — стандарт пенсия бадаллари ставкасини босқичма-босқич ошириш, айрим турдаги ташкилотлар учун имтиёзли (пасайтирилган) ставкалардан воз кечиш, пенсия миқдорини бутун меҳнат фаолияти давомида олинган ўртача иш ҳақи асосида ҳисоблаш ва пенсияларни инфляция даражасига қараб автоматик индексация қилиш бор.

Ташкилот таъкидлашича, кексаликда камбағалликни камайтиришга қаратилган ҳар қандай ижтимоий пенсиялар молиявий имконият мавжудлигига қараб текширилмоғи, бюджетдан молиялаштирилиши ва бошқа ижтимоий нафақалар билан уйғунлаштирилиши лозим — такрорланишга йўл қўймаслик учун.

ХВЖ маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати 2025 йилда пенсия ислоҳоти лойиҳасини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Пенсия ислоҳоти концепциясини президентга 2025 йил сентабр ойига қадар тақдим этиш кўзда тутилган.


Қўшимча: 

Пенсия жамғармаси ХВЖ таклифлари бўйича расмий муносабат билдирди. Мазкур баёнот билан бу ерда танишиш мумкин

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+