12 967.000 so‘m

increase

11.740

13 352.120 so‘m

increase

25.040

126.490 so‘m

increase

0.050

12 967.000 so‘m

increase

11.740

09 январь, 20:09
FinLit

Яхши миқдорда пенсия олиш учун нима қилиш керак?

Пенсия ёшига етиб, кўп йиллик меҳнат самарасини кўриш ва кексалик даври учун ҳар бир фуқаро меҳнат фаолиятини режалаштириши ҳамда ўзининг келажакдаги нафақаси ҳақида қайғуриши табиий ҳолат.

Яхши миқдорда пенсия олиш учун нима қилиш керак?
Фото: AI

Ҳаётда меҳнат йиллари давомида эришилган натижалардан завқланиш ва кексаликда барқарор даромад манбаига эга бўлиш ҳар бир инсон учун муҳимдир. Бу мақсадга эришиш учун нафақага тайёргарликни эрта бошлаш ва меҳнат фаолиятини тартибга солиш зарур. Айнан шу мақсадда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, пенсияга чиқиш учун тавсияларни ўз ичига олган қўлланмани эълон қилди.

Ёшга доир пенсия тайинлаш учун эркаклар 60 ёшга тўлганида камида 25 йил иш стажига эга бўлиши, аёллар эса 55 ёшга етганида 20 йил иш стажига эга бўлиши талаб этилади. Иш стажи етарли бўлмаган, яъни камида 7 йил иш стажи бўлган фуқароларга тўлиқсиз пенсия тайинланади. Бу эса пенсия миқдорининг камроқ бўлишига олиб келади.

Иш стажига нималар киради?

  • Расмий иш фаолияти давридаги иш ҳақи ҳисобланган муддатлар.
  • Якка тартибдаги тадбиркорлик ёки ўзини-ўзи банд қилиш орқали ижтимоий солиқ тўланган йиллар.
  • Хорижда расмий ишлаган даврлар.
  • Ҳарбий хизмат муддати.
  • Кундузги олий таълимда ўқилган йиллар.
  • Ҳар бир бола учун 3 йилгача (жами 6 йил) бола парвариши учун берилган таътиллар.

Пенсияга тайёргарлик қандай амалга оширилади?

Меҳнат фаолияти расмий шаклда олиб борилганда, иш стажи ва олинган даромадлар ҳақида маълумотлар жамланади. Иш берувчилар томонидан тўланган ижтимоий солиқлар ҳам пенсия ҳисоб-китобига асос бўлади. Шунинг учун расмий ишлаш ва даромадларни расмийлаштириш пенсия ҳуқуқининг йилма-йил шаклланишини таъминлайди.

Иш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш учун қуйидагиларга эътибор қаратиш зарур:

  1. Расмий ишлаш. Меҳнат фаолияти расмий шаклда олиб борилаётгани ва иш стажи ёзиб борилаётганини текшириш лозим. Буни my.gov.uz портали орқали кузатиш мумкин.
  2. Рақамлаштиришни талаб қилиш. Иш берувчининг меҳнат дафтарчасидаги маълумотларни рақамлаштириб боришини таъминлаш.
  3. Иш ҳақи тўловларини кузатиб бориш. Ташкилот томонидан расмий шаклда иш ҳақи тўланаётганлигига эътибор бериш муҳимдир. Бунда, ходимга ҳисобланган иш ҳақи, ҳақиқатан қўлига оладиган иш ҳақи, ушлаб қолинаётган даромад солиқлари, жамғариб борилаётган пенсия учун ўтказилаётган маблағлар ва бошқаларни доимий равишда текшириб бориш керак бўлади.
  4. Норасмий фаолиятда ўзини банд қилиш. Агар меҳнат фаолияти норасмий бўлса, ўзини-ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиб, ижтимоий солиқ тўлаш орқали иш стажини ошириб бориш мумкин.
  5. Қонунчиликдан хабардорлик. Пенсия қонунчилигидаги янгиликлар ва ўзгаришларни мунтазам кузатиб бориш лозим.
  6. Рақамлаштирилган маълумотларни яратиш. Ҳозирда меҳнат фаолиятини юритмаётганлар эса, меҳнат дафтарчасидаги маълумотларни рақамлаштиришни сўраб, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига мурожаат қилиши лозим.

Расмий меҳнат фаолияти ва тўғри тайёргарлик пенсия ёшига етганда юқори миқдорда пенсия таъминотини кафолатлайди. Пенсия масалалари бўйича саволлар юзасидан 1271 рақамли Call марказига мурожаат қилиш ёки my.gov.uz порталидан фойдаланиш тавсия этилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+