11 979.640 so‘m

decrease

-41.580

13 901.170 so‘m

decrease

-77.100

167.520 so‘m

decrease

-2.010

11 979.640 so‘m

decrease

-41.580

08 апрель, 15:10
Иқтисодиёт
280

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир ойда 8,1 млрд долларга камайди

Март ойида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 8,1 млрд долларга камайди. Марказий банк маълумотларига кўра, пасайиш асосан жаҳон бозорида олтин нархининг тушиши билан боғлиқ бўлиб, 1 апрель ҳолатига жами захиралар ҳажми қарийб 69 млрд долларни ташкил қилган.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир ойда 8,1 млрд долларга камайди
Фото: AI/Pinkod.uz

Март ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 8,1 млрд долларга қисқарди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида келтирилган.

1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатнинг жами халқаро захиралари қарийб 69 млрд долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич аввалги ойга нисбатан 8 млрд 95 млн долларга кам.

Захиралардаги асосий пасайиш олтин нархининг тушиши билан боғлиқ. Хусусан, захиралар таркибидаги олтин қиймати 6,8 млрд долларга камайган. Ой давомида олтиннинг жаҳон бозоридаги нархи 5174,10 доллардан 4553,95 долларгача пасайгани сабабли умумий таъсир 8,3 млрд доллар миқдорида манфий бўлган.

Шу билан бирга, олтиннинг физик ҳажми ошган. Март ойида захиралардаги олтин миқдори 13,4 млн троя унциягача етди, бу эса ой давомида 0,3 млн унцияга кўп дегани.

Хорижий валютадаги захира активлари ҳам камайиб, 1,26 млрд долларга қисқарди ва 7,6 млрд долларни ташкил этди.

Марказий банк инвестиция қилган қимматли қоғозлар қиймати эса деярли ўзгармаган ҳолда 1,5 млрд доллар даражасида қолган.

Қайд этилишича, бу пасайиш Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кетма-кет етти ой давомида рекорд даражада ўсиб келганидан кейин кузатилди. Хусусан, февраль ойида мамлакат захиралари тарихда илк бор 77 млрд доллардан ошган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+